
Америка Қўшма Штатларида кучли қор бўрони содир бўлмоқда, бу баъзи ҳудудларда сўнгги 10 йилдаги энг кучли бўронга айланиши мумкин дейилмоқда.

Канзас, Арканзас, Кентукки, Миссури ва Виржиния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Синоптиклар бўрон 50 миллионга яқин одам яшайдиган ҳудудни қамраб олишини тахмин қилишмоқда.

Бўрон Колорадонинг шарқий қисмидан Мериленд ва Делавергача бўлган ўнлаб штатлар бўйлаб 1500 милдан ортиқ масофани босиб ўтади, бу эса электр таъминотида узилишлар, дарахтлар қулаши ва транспорт муаммоларига сабаб бўлиши, йўлларнинг музлашига олиб келиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар