Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан воз кечиш эвазига НАТОга қўшилиш сценарийсини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский америкалик подкастер Лекс Фридманга берган интервьюсида маълум қилди.
Подкастер президентдан Украина НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек, Қримдан воз кечиши эҳтимолини сўради. Зеленский Украина бунга баъзи шартларга риоя қилган тақдирдагина рози бўлишини айтди.
“НАТО Украинага қонуний равишда таклиф қилинмоқда ва биз Украинанинг бошқа ҳудудларини тан олмасак-да, НАТО Украина назоратидаги қисмда фаолият юритиши мумкин. Бу ҳақда келишиб олса бўлади. Бунга ишончим комил”, деди Зеленский.
Президент аниқлик киритиб, бундай сценарий фақатгина Украина урушни тугатишнинг дипломатик йўлини кўргандагина амалга ошиши мумкинлигини айтди.
“Бу биринчиси. Иккинчиси — қурол-яроғ тўплами. Мен буни оммавий равишда айтишга тайёр эмасман, лекин президент Трамп учун бу сир эмас. Бу асосан АҚШнинг хоҳишига боғлиқ. Чунки қисман Европа Иттифоқи ва қисман АҚШ беради. Бу тўплам учун якдиллик керак”, деди у.
Зеленский Трамп Россия энергетикасининг бозорга киришига йўл қўймаслик учун унга қарши санкциялар жорий этиш кераклигини таъкидлади. Украина президенти бу, биринчи навбатда, Вашингтон учун фойдали бўлишини айтди.
♦ Украина шартлари
Украина қўшинларни 1991 йил чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”ни амалга оширишни талаб қилмоқда. Гап 2014 ва 2022 йилларда Россия томонидан у ерда ўтказилган “референдумлар” ва Украинанинг Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ноқонуний аннексия қилингани ҳақида кетмоқда. Москва “тинчлик формуласи” асосида музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилади.
♦ Россия шартлари
Путин ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартларини илгари сурди, жумладан, Украина қўшинлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилинган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқилиши, ушбу тўртта ҳудуд ва Қрим гўёки халқаро миқёсда Россиянинг бир қисми сифатида тан олиниши, Украинанинг НАТОга аъзоликдан воз кечиши ва санкцияларни олиб ташлаш. Зеленский бу таклифни “ишониб бўлмайдиган” ультиматум деб атади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)