
Фото: BILD
Лос-Анжелес (АҚШ)да ҳайдовчисиз бошқарилувчи такси тўхташни «истамагани» учун йўловчи самолётдан қолиб кетгани маълум бўлди.
Майк Жонс Скоттсдейл (Аризона штати)га, уйига қайтаётган эди. У аэропортгача Waymo таксисига буюртма берганди. Waymo — Google компаниясининг ҳайдовчисиз транспорт воситалари билан шуғулланувчи шўъбаси.
Ҳайдовчисиз такси Жонсни аэрорпортгача олиб келди, бироқ тўхташ ўрнига, тинмай бир жойда айлана бошлади. Майк машинада қамалиб қолган, қўллаб-қувватлаш хизмати ходими эса масофадан туриб машинани тўхтатишга уринарди.
Ниҳоят, йўловчини машинадан тушириб олишди, аммо бу пайтга келиб самолёт учиб кетганди. Жонснинг айтишича, компания етказилган зарарни қоплаш тугул, кечирим ҳам сўрамаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар