Фото: Depositphotos
Жанубий Корея Коррупцияга қарши тергов департаменти полицияга юқори мартабали амалдорларни ҳибсга олиш ваколатини топширганидан сўнг, мамлакат полицияси президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини ижро этиш вазифасини ўз зиммасига олишдан амалда бош тортди.
“Юридик текширувдан сўнг биз Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан қамоққа олиш ордерини қўллаш тўғрисидаги хабарнома ҳуқуқий жиҳатдан мунозарали деган хулосага келдик. Қамоққа олиш ордерини қўллаш бўйича бошқарма билан маслаҳатлашувларни давом эттиришга қарор қилдик”, деди ҳарбий ҳолат воқеалари билан шуғулланувчи махсус тергов гуруҳи раҳбари ўринбосари.
Агентликнинг аниқлик киритишича, полиция “амалда буйруқни бажаришдан бош тортиш ниятини кўрсатган”. Юқори мартабали амалдорларга нисбатан Коррупцияга қарши тергов бошқармаси (CIО) 5 январдан 6 январга ўтар кечаси исён иши бўйича Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер қўллашни полицияга топширишга қарор қилган эди. Ордернинг амал қилиш муддати 6 январда тугайди. Бошқарма уни узайтириш учун судга ариза бериш ниятида.
Юн Сок Ёлнинг адвокатлари ҳибсга олиш қарори “яна бир қонун бузилиши” эканлигини айтди. Улар аввалроқ юқори даражадаги коррупцияга қарши тергов департаменти исённи тергов қилиш ваколатига эга эмаслиги сабабли ордер ҳақиқий эмаслигини таъкидлаган эди.
CNN нашри 3 январь куни Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун терговчилар ва полиция ходимлари унинг қароргоҳига келгани, бироқ президент қўриқчиларининг қаршилиги туфайли президент ҳибсга олинмагани ҳақида хабар берган эди.
Фото: Getty Images
Хавфсизлик мақсадида Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер ижроси тўхтатилган. Давом этаётган қарама-қаршилик туфайли ҳибсга олиш ордерини амалда бажариш имконсиз деган хулосага келинган.
Воқеа жойига келган ходимларнинг хавфсизлиги юзасидан хавотир сабабли, ордер ижроси тўхтатилган. Полиция президент қароргоҳи атрофида тартибни сақлаш учун 45 та махсус куч бўлинмаси ва 2,7 минг ходимни жойлаштирганди. Қароргоҳ ёнида “президентни ҳимоя қилиш” ва “импичментни бекор қилиш”га чақирувчи 1 минг 200 нафар Юн тарафдорлари тўпланган. Уларнинг баъзилари полиция билан тўқнашувга киришганди. Терговчилар ва полиция президент қўриқчиларининг қаршилигига дуч келганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Мисрда фиръавн табибининг мақбараси топилди
Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида олтита медални қўлга киритишди
Chevrolet Cobalt GX учун онлайн контрактатсия бошланмоқда!
Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания ҳақида филм суратга олинади