Америкалик тадбиркор Илон Маск бошқа мамлакатлардаги сиёсий жараёнларга, жумладан, Германиядаги муддатидан олдин ўтказилиши кутилаётган парламент сайловларига аралашмоқда.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануел Макрон маълум қилди, сиёсатчининг нутқи Х ижтимоий тармоғидаги Елисей саройи саҳифасида эфирга узатилган.
Макрон Франция элчилари олдидаги нутқи давомида Маскнинг бошқа мамлакатлардаги сайловларга аралашувини эълон қилди. Сиёсатчи тадбиркорни “янги реакцион халқаро кучлар”ни қўллаб-қувватлаётганликда айблади ва бундан ўн йил аввал воқеаларнинг бундай ривожланишини тасаввур этиб бўлмасди, дея қўшимча қилди.
Илгари Маск ўнг қанот "Германия учун альтернатив" партиясининг сайловларда ғалаба қозонишини башорат қилган эди. 23 феврал куни мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг энг бой одами бўлган Илон Маск Доналд Трампнинг АҚШ президенти сифатида сайланишида муҳим ўрин тутган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Зеленский подкастда санкциялар, сулҳ ва Лукашенконинг узри ҳақида гапирди: «Бу *****, кечирасиз»
Тибетдаги кучли зилзила оқибатлари: ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
Chevrolet Cobalt учун шартнома олишнинг яширин ҳаволаси эълон қилинди!
Кучли ёмғир сабаб Саудия Арабистонининг Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларини сув босди (видео)
Макрон Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди
"Олтин глобус-2025" ғолиби: Жак Одиярнинг "Эмилия Перес" фильми
Арман Царукян: "Мен ғалабамга 100% ишонаман"