АҚШ Украина можаросини ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтиришга “Россияни кўндириш”га ёрдам бериши керак, дея Франция президенти Эммануэл Макрон фикр билдирди.
“АҚШ вазиятнинг табиатини ўзгартириш ва Россияни музокаралар столига ўтиришга ишонтиришда бизга ёрдам бериши керак”, деди Макрон.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш таклифини билдирган эди. Унга кўра, Украина қўшинлари Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқилгандан сўнг Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва музокараларга тайёрлигини маълум қилади. Бундан ташқари, Путиннинг қўшимча қилишича, Киев НАТОга аъзо бўлиш ва демилитаризация ва денацификация қилиш ниятидан воз кечиши, шунингдек, нейтрал, блокдан ташқари ва ядросиз мақомни қабул қилиши керак. Россия раҳбари Россияга қарши санкцияларнинг бекор қилинишини ҳам эслатиб ўтган.
Украина армиясининг Курск вилоятига ҳужумидан сўнг Путин “тинч аҳолига, фуқаролик инфратузилмасига беғараз зарбалар берган ёки атом энергетикаси объектларига таҳдид яратишга уринаётганлар” билан музокара олиб боришнинг иложи йўқлигини айтган. Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков кейинроқ Путин томонидан илгари сурилган Украина келишуви бўйича Москванинг тинчлик таклифлари бекор қилинмаганини, аммо ҳозирги босқичда Россия Украина билан гаплашмаслигини қайд этган.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп музокаралар орқали Украина можаросини ҳал қилишга эришишга ваъда берган эди. Бундан ташқари, у Украинадаги можарони бир кунда ҳал қила олишини бир неча бор айтган.
22 декабрь куни Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия президенти билан учрашув ўтказишини маълум қилди. У Украинадаги можарони “даҳшатли” деб атади ва агар у амалдаги давлат раҳбари Жо Байден ўрнига АҚШ президенти бўлганида, бу можаро содир бўлмаслигини яна бир бор такрорлаган.
Россия президенти матбуот анжумани билан бирлаштирилган тўғридан-тўғри линияда Трамп билан мулоқот ва учрашувга тайёрлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди