09:38 / 07.01.2025
138

Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлди

Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлди
Фото:Lowy Institute
Индонезия БРИКСга тўлақонли аъзо сифатида қўшилди. Бу ҳақда 1 январь куни ассоциацияга раисликни ўз зиммасига олган Бразилия ҳукумати хабар берди.

Аъзо давлатлар 2023 йилда Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитда Индонезиянинг аъзоликка қабул қилинишини маъқуллаганди. Индонезиянинг аризаси 2023 йилда тасдиқланган, аммо мамлакат президентлик сайловларидан кейин қўшилиш жараёнини якунлашини билдирган. Прабово Субянто 2024 йил октябрь ойида давлат раҳбари лавозимини эгаллади, дея эслатди Reuters.

Индонезия гуруҳнинг бошқа аъзолари билан биргаликда глобал бошқарув институтлари ислоҳотларини қўллаб-қувватламоқда ва глобал жануб ҳамкорлигини чуқурлаштиришга ижобий ҳисса қўшмоқда, дейилади Бразилия ҳукумати баёнотида.

Бразилиянинг БРИКСдаги раислиги

Бразилия ўз раислиги доирасида “янада инклюзив ва барқарор бошқарув”ни йўлга қўйиш устида ишламоқда. У бешта асосий устувор йўналишга эътибор қаратган: самарали тўлов тизимларини ривожлантириш орқали савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш; сунъий интеллектни тартибга солиш; иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 30-конференциясига тайёргарлик кўриш; жамоат саломатлиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда БРИКСнинг ички тузилмаларини мустаҳкамлашни ўз ичига олган институционал ривожланиш.

Туркия БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза топширди

БРИКС — норасмий давлатлар гуруҳи бўлиб, дастлаб унга Россия, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой кирган. 2010 йилда Жанубий Африка Республикаси ҳам қўшилган. 2024 йил сентябрь ойида НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг БРИКСга аъзолик учун ариза топширгани маълум бўлди. Вьетнам ҳам бу бирлашмага қўшилиши мумкинлиги айтилмоқда.

БРИКС гуруҳи яқинда ўз таркибини Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Эфиопия ва Эронни қўшиб кенгайтирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё