«Сешанба куни тушдан кейинги маълумотларга кўра, Тибет автоном ҳудудидаги Тингри уездида рўй берган 6,8 магнитудали зилзиладан кейин 53 киши ҳалок бўлган, яна 62 киши жароҳатланган», дея хабар берган Xinhua агентлиги табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳудудий штабга асосланиб.
Хитой сейсмологик тармоқлар маркази (CENC) маҳаллий вақт билан соат эрталабки 9 атрофида ХХРнинг Тибет автоном ҳудудининг Непал билан чегараси яқинида 6,8 магнитудали зилзила рўй берган. Зилзила эпимаркази Тингри уездида, 10 километр чуқурликда жойлашган. Ундан кейин кучи 4,4 магнитудагача бўлган афтершоклар ҳам қайд этилган.
АҚШ Геология хизмати (USGC) Шигадзе шаҳридан 177 км жануби-ғарбда 7,1 магнитудали зилзила рўй берганини хабар қилган. Ер силкиниши Непал пойтахти Катмандуда, шунингдек, Бутан ва Ҳиндистон ҳудудларида ҳам сезилган.
«Тингри уезди ва унинг атрофидаги ҳудудларда жуда кучли ер силкинишини ҳис қилишди, эпимарказ яқинидаги кўплаб бинолар қулаб тушган», — дея хабар берган CCTV давлат телеканали.
Воқеа жойида олинган кадрларда вайрон бўлган уйлар ва атрофга сочилиб кетган парчалани кўриш мумкин.
Хитой нашрлари хабар қилишича, маҳаллий расмийлар зилзила оқибатларини баҳолаш учун уезддаги аҳоли яшаш манзилларини айланиб чиқмоқда.
Фото: VCG/Getty Images
Синоптикларга кўра, Тингрида ҳарорат Целсий бўйича -8 даражани ташкил қилмоқда ва сешанба куни кечқурун -18 даражагача тушади.
Баланд тоғларда жойлашган уездда 62 минг атрофида одам яшайди. Бу ҳудудда зилзилалар тез-тез рўй бериб туради, аммо бу сафаргиси сўнгги беш йилликдаги энг кучлиси бўлди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ “Толибон” билан маҳбуслар алмашинуви бўйича музокаралар олиб бормоқда
Қозоғистонлик жарроҳлар 4 ёшли боланинг ичакларидан 39 та магнит шарни олиб ташлади
Оқтовда қулаган самолётнинг "қора қути"лари расшифровка қилинди
"Барселона" Хон Мин Сонни текинга қўлга киритмоқчи!
“Барселона” шов-шувли супертрансфер учун Рафиньяни “қурбон” қилади(ми?)
Япониялик олимлар умрни узайтирувчи мевани аниқлашди
Кир ювиш машинасида қисилиб қолган бола қутқарилди
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади