Иллюстратив фото: Грок
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин аҳолига ҳотдоглар истеъмол қилишни тақиқлаб, ажрашмоқчи бўлган эр-хотинларни қамоққа тиқишни буюрди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
40 ёшли раҳбар тез тайёрланадиган бу машҳур таомни “жуда ғарбона” деб таъкидлаб, уни тарқатиш “давлатга хиёнат” сифатида баҳоланишини айтди. Кўчада ҳотдог сотган ёки уни уйида тайёрлагани учун қўлга тушган шимолий кореяликлар меҳнат лагерларига жўнатилиши мумкин.
КХДРда, шунингдек, буде-ччиге сотиш ҳам тақиқланди. Бу корейс-америка таом бўлиб, булён, корейс аччиқ қалампир пастаси, кимчи, америка спами, ловия ва колбасалардан тайёрланади.
Таклиф этилган янги репрессив чоралар қаторида ажрашишни истаганларни олти ойга қамаш ҳам бор. Мамлакатда никоҳни бекор қилиш “социалистик” ҳаракат сифатида қаралади. Бунда аёлларга нисбатан узоқроқ қамоқ жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.
Илгари фақат ажрашиш ташаббуси билан чиққан томон, ҳатто жисмоний зўравонлик ҳолатларида ҳам жазоланарди. Шимолий Кореяда карантин билан боғлиқ чекловлар эр-хотинни қийин молиявий аҳволга солиб қўйган COVID-19 фонида ажрашишлар сони кўпайганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакат чойини ичишади?
Қирол кубоги. "Ал-Иттиҳод" пенальтилар сериясида "Ал-Ҳилол"ни таслим этди
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Шу десангиз, укам...(ҳажвия)
Дайди одам қандай қилиб ресторан эгасига айланди?
Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди