Фото: Спутник
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги диктатура “Украинадаги демократиядан кўра афзалроқ” эканини айтди. Бу ҳақда у Логойск шаҳрида Рождество ибодати чоғида маълум қилди.
Лукашенконинг баёноти у Украина президенти Владимир Зеленскийдан узр сўрагани ҳақидаги хабарлар фонида янгради. Зеленский аввалроқ Лукашенко урушнинг илк кунларида узр сўраганини эслатганди. Бунга Россия армияси Беларусь ҳудудидан ракета учиргани сабаб бўлган.
“Урушнинг биринчи кунларидан бир неча кун ўтиб, Лукашенко билан телефонда гаплашдим ва у кечирим сўради. Бу мен эмас, менинг ҳудудимдан ракеталар учирилди ва Путин учирди. Сен ишон, Володя, бу мен эмас. Мен назорат қилмайман, бу шунчаки ракеталар, бу Путин...”, дея Зеленский Лукашенконинг гапларини ёдга олган.
Украина етакчисига кўра, Лукашенко Гомел вилоятидаги энг йирик Мозир нефтни қайта ишлаш заводига жавоб зарбаси беришни таклиф қилган.
Беларусь Лукашенконинг узр сўраганини рад этмоқда
Лукашенко матбуот котиби Наталя Эйсмонт Украина президентидан кечирим сўралмаганини айтди.
“Оддий сабабга кўра, биз кечирим сўрашимиз шарт эмас. Авваламбор, Украина Беларусга қарши санкцияларни биринчи бўлиб жорий этгани, ҳатто Америка ва бутун Ғарбдан олдинда югуриб кетгани ёдимизда”, деган у.
Эйсмонтнинг сўзларига кўра, Зеленский ва Лукашенко ўртасидаги суҳбат ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтган Беларусь раҳбари “биринчи навбатда можаро Украина ҳудудида, Зеленский ҳудудида содир бўлганини ва вақт ўтиши билан одамлар ўлими учун бошқалардан кўра кўпроқ жавоб беришини айтган”, деди у.
Шундан сўнг Киев ва Москва музокараларининг 3-раунди Беларусда бўлиб ўтган, сўнгра музокаралар Истанбулда давом этгани таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2024 йилда 6,6 миллиард долларга ошди
Хитойда тарқалаётган хавфли вирус Ўзбекистонда ҳам қайд этилди
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
Янги Орлеандаги теракт ижрочиси ҳужумдан олдин шаҳарга икки марта келгани маълум бўлди
Ўзбекистонда доллар нархи 13 000 сўмга чиқди!
United Airlines барча самолётларига Starlink интернетини ўрнатишни режалаштирмоқда