Фото: “Корреспондент.нет”
Россия ва Украина ўртасида тинчликка 2025 йил 20 апрелгача эришилиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг Sky News телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, тинчликка эришиш христианларнинг Пасха байрамидан олдин амалга ошиши мумкин.
Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский уруш 2025 йилда тугашига умид қилишини айтган эди.
Аввалроқ Financial Times Россия ва Украина ўртасидаги уруш бўйича ўз прогнозларини эълон қилганди. Унга кўра, Россия 2025 йилда кескинроқ санкциялар таҳдиди остида Украина билан тинчлик шартномаси тузади.
Нашрнинг фикрича, келишувга эришиш учун АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтириши керак бўлади.
Украина президенти Владимир Зеленский подкастер Лекс Фридманга берган интервьюсида Россияга ҳудудий ён босиш шартини
айтганди.
“НАТО Украинага қонуний равишда таклиф қилинмоқда ва биз Украинанинг бошқа ҳудудларини тан олмасак-да, НАТО Украина назоратидаги қисмда фаолият юритиши мумкин. Бу ҳақда келишиб олса бўлади. Бунга ишончим комил”, деди Зеленский.
Президент аниқлик киритиб, бундай сценарий фақатгина Украина урушни тугатишнинг дипломатик йўлини кўргандагина амалга ошиши мумкинлигини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)
Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Ҳайдовчисиз такси манзилига етиб келган йўловчини туширишни «хоҳламади»...
Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Toyota компанияси Alphard минивенининг иккита янги версиясини тақдим этди