Беларус президенти Александр Лукашенко Украина ўз мамлакатини ҳарбий можарога тортаётганини айтди. Унинг фикрича, Беларус урушда қатнашишга дош бера олмаслиги мумкин. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
«Нега Володя Зеленский ўзини бундай тутмоқда?.. Унга буйруқ беришяпти. Мамлакатимизни урушга тортиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилишмоқда... Агар бизни урушга тортишса, жуда оғир бўлади. Биз давлат сифатида бунга бардош беролмаслигимиз мумкин... Лекин дош беришимиз керак», деди Лукашенко.
Беларус президентининг таъкидлашича, унинг ҳукмронлиги йилларида мамлакат «юпқа муз устида юрган бўлса-да, ҳеч қачон музни ўйиб юбормаган ва сувга қулаб тушмаган».
Аввалроқ, Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг кенг кўламли босқини дастлабки кунларида Лукашенко унга қўнғироқ қилиб, Россиянинг Беларус ҳудудидан берган ракета зарбалари учун узр сўраганини айтди.
Кейинчалик, Беларус президентининг матбуот котиби Наталя Эйсмонт бу иддаоларни рад қилди. «Беларус президенти Зеленскийдан узр сўрамади, чунки бизда узр сўраш учун ҳеч қандай сабаб йўқ», деб таъкидлади Эйсмонт. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Мисрда фиръавн табибининг мақбараси топилди
Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида олтита медални қўлга киритишди
Chevrolet Cobalt GX учун онлайн контрактатсия бошланмоқда!
Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания ҳақида филм суратга олинади