© "Дунё" АА
Хитойда бўлиб ўтаётган 26-қишки муз ва қор фестивалида Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Харбин шаҳридаги "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали бўлиб ўтмоқда.
“Анъанавий фестивалнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири Самарқанддаги Регистон майдонининг муздан ишланган макетидир”, — дейилади хабарда.
Ташкилотчилар маълум қилишича, майдони миллион квадрат метр бўлган қорли шаҳарчани қуриш учун жами 300 минг куб метр муз ва қор сарфланди.
Шаҳарча тўққизта асосий зонага бўлинган. Уларда Осиё Олимпия Кенгашига аъзо 42 та мамлакат ва 3 та ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари макетлари яратилган. Унинг дизайни ва қурилишида 2025 йил 7 февраль куни Харбинда бошланадиган қишки Осиё ўйинлари элементларидан фойдаланилган.
“Ташриф буюрувчилар мингдан ортиқ ғаройиб ҳамда ранг-баранг ёритгичли муз ва қор ҳайкалларини, шу жумладан, Осиё давлатларининг намунавий биноларида тасвирланган арт-объектларини кўришлари мумкин. Бу ерда ҳар бир киши учун турли маданий тадбирлар ва қишки кўнгилочар дастурлардан баҳраманд бўлиш имконияти мавжуд”, — дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун, "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркига 1999 йилда асос солинган. 2024 йилда муз шаҳрига 3 миллионга яқин одам ташриф буюрган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди