Фото: Reuters
Хитой таркибидаги Тибет автоном ҳудудида юз берган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида қурбонлар сони 120 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Скй неwс хабар берди.
Маълум қилинишича, табиий офат оқибатида 188 киши жароҳатланган. Мингдан ортиқ бино зарар кўрган. Ҳодиса жойида бир ярим минг нафар қутқарувчи ишламоқда. Хитой ҳукумати вайрон бўлган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш учун 13,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Хитойнинг раиси Си Цзиньпин ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди. У иккиламчи офатларнинг олдини олиш, жабрланганларни жойлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш ва зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларини сифатли олиб боришга чақирди.
Сейсмологик вазият устидан назоратни кучайтириш ва уни барвақт огоҳлантириш, қутқарув ишлари учун материалларни ўз вақтида етказиб бериш, шикастланган инфратузилма иншоотларини тиклашни тезлаштириш, аҳолига зарурий асосий ҳаётий шароитларни таъминлаш керак, токи одамлар қишни хавфсиз ва иссиқ ўтказишлари мумкин бўлсин, деди у.
Хитойдаги зилзила
Тибетда 7 январь куни 6,8 балли (АҚШ геология хизмати ҳисоб-китобларига кўра 7,1 магнитудали) зилзила қайд этилди. Ер силкинишлари Непал, Бутан ва Шимолий Ҳиндистонда ҳам сезилди.
Хитойнинг жануби-ғарбий қисмларида тез-тез зилзила кузатилади. 2008 йилда Сичуан провинциясида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 70 мингга яқин киши ҳалок бўлганди.
Сўнгги беш йил ичида Шигаце зилзиласидан 200 км узоқликда уч ёки ундан ортиқ магнитудали 29 та зилзила қайд этилган. 2015 йилда қўшни Непалдаги Катманду яқинида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлганди, бу мамлакатда кузатилган энг даҳшатли зилзилада 9000 га яқин одам ҳалок бўлган ва минглаб одамлар жароҳатланган. Шавкат Мирзиёев зилзила юзасидан Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)