Фото: Carolyn Kaster / AP
Канада расмийлари 7 январ, сешанба куни АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг ушбу мамлакатни Қўшма Штатлар таркибига кириши ҳақидаги таклифига мутлақо рози бўлмади.
«Сайланган президент Трампнинг изоҳлари Канадани нима кучли давлат қилишини тўлиқ тушунмаслигини кўрсатади. Иқтисодиётимиз кучли. Халқимиз кучли. Биз таҳдидлар олдида ҳеч қачон ортга чекинмаймиз», — деб ёзди Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.
«Канаданинг Қўшма Штатларнинг бир қисми бўлиши учун ҳеч қандай имконият йўқ. Иккала давлатимиздаги ишчилар ва жамоалар бир-бирининг энг йирик савдо ва хавфсизлик шериклари бўлишдан фойда кўрадилар», деб ёзди аввалроқ истеъфога чиқишини эълон қилган бош вазир Жастин Трюдо.
Трамп яна Канадага АҚШ билан бирлашишни таклиф қилди
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Канаданинг АҚШ билан бирлашиши ҳақидаги таклифини такрорлади. «Агар Канада АҚШ билан бирлашса, ҳеч қандай тарифлар бўлмайди, солиқлар сезиларли даражада камаяди ва улар доимо ўзларини ўраб турган Россия ва Хитой кемалари таҳдидидан бутунлай ҳимояланган бўлади. Биргаликда бу қандай буюк давлат бўлар эди» – деб ёзди Оқ уйнинг бўлажак раҳбари 6 январ куни ўзига тегишли бўлган Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шу тариқа, Трамп бир неча соат аввал эълон қилинган Канада бош вазири Жастин Трюдонинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарга жавоб қайтарди. «Канадада кўп одамлар 51-штат бўлишни яхши кўради. Қўшма Штатлар Канаданинг ўзини сақлаб қолиши учун зарур бўлган йирик савдо камомади ва субсидияларга энди тоқат қила олмайди. Жастин Трюдо буни билиб, истеъфога чиқди», — дейилади унинг хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)