14:44 / 08.01.2025
131

БАА Ғазо секторидаги бошқарувни Исроил ва АҚШ билан муҳокама қилди

БАА Ғазо секторидаги бошқарувни Исроил ва АҚШ билан муҳокама қилди
Фото: Mohammed Fayq Abu Mostafa / Reuters
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Исроил ва Қўшма Штатлар билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин ва Фаластин миллий маъмурияти тўлиқ назоратни ўз қўлига олмагунча, Ғазо секторини вақтинчалик бошқаришда иштирок этиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда 7 январ, сешанба куни ўнлаб хорижий дипломатлар ва Ғарб расмийларига таяниб, Reuters хабар берди.

БАА АҚШнинг хавфсизлик бўйича яқин ҳамкори бўлиб, Исроил билан дипломатик алоқаларни давом эттириб, бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукуматига маълум даражада таъсир кўрсатади, дея таъкидлади агентлик.

Унинг манбаларига кўра, парда ортидаги музокаралар давомида Абу-Дабидаги сиёсатчилар мустақил Фаластин давлати доирасида Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус устидан доимий назоратни таъминлаш учун Фаластин миллий маъмуриятини ислоҳ қилиш тарафдори бўлган.

«БАА Фаластин маъмуриятини жиддий ислоҳ қилиш, унинг ваколатларини кенгайтириш ва Фаластин давлатини яратиш бўйича ишончли йўл харитасини ишлаб чиқишни ўз ичига олмаган ҳеч қандай режада иштирок этмайди», деди Бирлашган Араб Амирликлари вакили. Унинг фикрича, бу элементлар ҳозир йўқ, лекин у Ғазодаги жанглар тугаганидан кейин ҳар қандай режанинг муваффақияти учун зарур.

ОАВ: Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан узоқ муддатли сулҳ тузмоқчи

Исроил Қўшма Штатлар кўмагида айни пайтда Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати билан ноябр ойи охирида келишилган 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш келишувини узайтиришга ҳаракат қилмоқда, дея хабар беради Исроил матбуоти. «АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг лавозимга киришишидан олти кун ўтиб, 26 январда 60 кун тугаса-да, Байден маъмурияти расмийлари муаммоларни ҳал қилишга ва келгуси икки ҳафта ичида ўт очишни тўхтатиш келишувининг бузилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда», — деб ёзди 5 январ куни кечқурун The Jerusalem Post газетаси Исроил ҳукумати вакилидан олинган маълумотларга таяниб.

Газетанинг манбасига кўра, гап сулҳни яна 30 кунга узайтиришга уриниш ҳақида кетмоқда. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу шу куни эрталаб хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан кейинги ҳаракатларни муҳокама этиш учун йиғилиш ўтказди, деб ёзади The Jerusalem Post.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё