Донбассда муваффақиятсизликка учраётган Украина қуролли кучлари 5 январ куни Курск фронтида ҳужумга ўтди. Мавзу борасидаги саволларга Kun.uz студиясида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Жаҳонгир Акрамов жавоб берди.
— Курскдаги янги ҳужум тўлқини нега айнан ҳозир бошланди ва ҳужумнинг асосий сабаби нима?
— Украинанинг 2024 йилдаги энг катта мағлубияти фронтда эмас, балки АҚШдаги сайловда бўлди. Трампнинг сайланиши Украинанинг позициясини кучсизлантирди. Кутилаётган музокараларда Россиянинг суверен ҳудудини эгаллаш Украинага устунлик бериши мумкин. Россия ўз ҳудуди Украина қўлида қолмаслиги учун Украинадан тортиб олинган шаҳарларни тарк этиши мумкин.
— Украина армияси ҳужум қилган ҳудуд Курск областининг қайси туманларига тўғри келади?
— Мутахассислар бу юришни тўлақонли ҳарбий юриш сифатида баҳолагани йўқ. Чунки ҳужум кичик ҳудудда, чекланган ресурслар билан амалга оширилмоқда ва унда 6-8 минг нафар аскардан иборат учта бригада қатнашяпти холос. Тўлақонли ҳарбий операция сифатида баҳоланиши учун ҳужум кенг ҳудудларни қамраган ҳолда амалга оширилиши керак. Ҳозирда ҳужум кўпроқ Болшая Солдатская туманида содир бўлмоқда.
Суджа туманининг асосий марказлари украинлар назорати остида. Улар Болшая Солдатская туманига, яъни Суджанинг шимоли-шарқига юриш қилиб, бу ердаги айрим аҳоли марказларини эгаллаб олишди. Урушни ўрганиш институтининг берган хариталарига кўра, улар бир кунда тахминан 4 километрга олға силжишган. Бу ҳужумлар бошқа фронтларга таъсир қилиш ва Россияни бошқа фронтлардаги ҳарбийлар Курскка жалб қилишга ундаши учун қилиняпти. Лекин бу ҳужумлар охиргиси эмас, мутахассислар январ ойининг Беловский ва Корниевский туманларга ҳам ҳужумлар бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилмоқда.
— Трампнинг Россия-Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог январ ойида ўтказилиши керак бўлган музокаралар кечиктирилишини айтди. Бу ҳам Курскдаги вазият билан боғлиқми?
— АҚШнинг Украина бўйича вакили Кит Келлог ҳарбий тажрибага эга шахс ва мазкур операциянинг аҳамиятини жуда яхши тушунади, шу сабабли у операция тугашини кутаётган бўлиши ҳамда музокараларни ҳужум натижасига боғлиқ тарзда ташкил қилишни режалаштирган бўлиши мумкин.
Охирги пайтларда бутун дунёда бўлаётган турли сиёсий ўзгаришлар ва ҳокимият алмашишлари натижасида, Украинадаги уруш масаласи тренддан бироз тушган эди. Шунинг учун Украинанинг ҳужумини ахборот трендини сақлаб қолишга бўлган уриниш сифатида ҳам кўришимиз мумкин. Чунки жаҳон ва айниқса Ғарб жамоатчилигининг эътибори қанчалик кўп Украинада бўлса, бу Ғарбдаги сиёсий лидерларга босимни оширади.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)
Япония ҳукумати нега Хитой билан боғлиқ киберҳужумлардан хавотирга тушмоқда?
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)