10:22 / 09.01.2025
78

Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...

Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
2024 йилда Telegram мессенжери АҚШ расмийларига 900 та сўровни бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди, деб ёзади 404 Media ихтисослаштирилган сайти Telegram Transparency Reports боти маълумотларига таяниб.

1 январдан 30 сентябргача Telegram АҚШдан жами 108 фойдаланувчига таъсир қилган «IP манзиллар ва/ёки телефон рақамлари» бўйича бор-йўғи 14 та сўровни бажаргани инобатга олинса, бу 2024 йил августида Францияда мессенжер асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг тақдим этилган маълумотларнинг катта ўсишидан далолат беради, деб таъкидлайди 404 Media.

Айни пайтда, бот 30 сентябрдан кейин Россиядан келган сўровлар бўйича маълумот бермаяпти, деб ёзди The Moscow Times 8 январ, чоршанба куни ва компания ҳисоботига кўра, Telegram 2024 йил тўққиз ойида Россия Федерациясидан бирорта ҳам сўровни бажармаганини таъкидлади.

Telegram махфийлик сиёсатидаги ўзгаришлар

Bleeping Computer таъкидлашича, Ғарб давлатлари мессенжерга фойдаланувчи маълумотлари сиёсатини ўзгартириш учун босим ўтказишдан олдин Telegram терроризм ҳолатларида фақат фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилган.

Бироқ кейинроқ Telegramʼнинг махфийлик сиёсати ўзгартирилди ва Дуров кибержиноят, ноқонуний товарлар савдоси ва онлайн фирибгарлик каби жиноятлар бўйича фойдаланувчилар маълумотларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширишга ваъда берди.

«Агар Telegram тегишли адлия органларидан сизнинг Telegramʼнинг хизмат кўрсатиш шартларини бузган жиноий фаолиятда гумонланувчи эканлигингизни тасдиқловчи қонуний ҳужжат олса, биз сўровнинг ҳуқуқий таҳлилини ўтказамиз ҳамда сизнинг IP манзилингиз ва телефон рақамингизни ошкор қилишимиз мумкин», дейилади қоидаларнинг янги таҳририда.

Telegram асосчиси Павел Дуров 2024 йил 24 август куни Францияда кибержиноят иши бўйича ҳибсга олинган эди. У расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда ва Telegramʼда етарлича модерация йўқлиги учун болалар порнографияси, гиёҳванд моддалар савдоси ва фирибгарликда иштирок этганликда айбланган. Бир неча кундан сўнг Дуров Францияни тарк этмаслик ва полицияга мунтазам хабар бериб туриш шарти билан гаров эвазига қўйиб юборилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё