date
views 306

Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди

Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Германияда сайловолди ташвиқоти вақтида нотаниш аёл Германиянинг собиқ молия вазири Кристиан Линднернинг юзига торт улоқтирди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Грейфсвалдда (Мекленбург-Олдинги Поммерн) сайловолди кампанияси вақтида ёш аёл FDP етакчисига торт билан ҳужум қилди. Торт собиқ молия вазирининг юзига тегди", дейилади мақолада.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Линднер воқеадан кейин нутқини давом эттирган.

Гувоҳларнинг айтишича, торт соқол олишда фойдаланиладиган кўпикдан тайёрланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди