Агар Украина урушида Россия ғалаба қозонса, АҚШ 2029 йилга қадар мудофаа харажатларини 808 миллиард долларгача ошириши керак бўлади. Бу ҳақда Америка тадбиркорлик институти томон эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.
Ушбу нодавлат тадқиқот институти таҳлилчиларига кўра, АҚШ ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб қўйса Украина мағлуб бўлади, Россия ва НАТО ўртасидаги чегара кенгаяди, Москва блокнинг Европадаги аъзолари учун таҳдидга айланади. Бундан ташқари, Россиянинг ғалабаси АҚШнинг Осиёдаги позициясига ҳам таъсир кўрсатиб, мазкур минтақа билан боғлиқ қўшимча мудофаа харажатларини юзага келтиради.
Ҳисоботда келтирилишича, 808 миллиард доллар Вашингтонга душманни тутиб туриш ва зарурат туғилганида Москванинг ядровий бўлмаган ҳужумини қайтариш учун талаб этилади. Бундай ҳолатда Пентагоннинг 2029 йилгача мўлжалланган амалдаги харажатлар режаси 4,4 триллион доллардан 5,2 триллион долларгача ошади — бу режалаштирилган йиллик харажатлар 165 миллиард долларга кўпайишини англатади.
Шу билан бирга, 2022 йилдан бери Конгресс Украинага ёрдам кўрсатиш учун Пентагонга 112 миллиард доллар ажратган бўлиб, маблағларнинг асосий қисми АҚШда ишлаб чиқарилаётган қуролларга сарфланмоқда. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу Киев мағлубиятга учраганда юзага келадиган қўшимча харажатлардан етти баробарга кам.
АҚШ Украинага энг кўп ҳарбий ёрдам кўрсатаётган давлатдир. Аммо Доналд Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонгач, бир неча бор Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлаш харажатларини танқид қилди, Украина ва Европа АҚШ ҳарбий ёрдамни қисқартиришидан хавотирда.
Аввалроқ Associated Press Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилиши тўғрисида хабар берганди. Ушбу пакет Жо Байден администрациясининг сўнгги ёрдами бўлиши айтилган. Манбалар мазкур ёрдам пакети «сезиларли даражада катта» бўлишига қарамай, АҚШ Конгресси Украинага ажратиш учун маъқуллаган 4 миллиард долларнинг ҳаммасини ўз ичига олмаслигини таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Манба: Кремль уруш тугагач Беларусни ўзига қўшиб олмоқчи