© AP Photo / Evgeniy Maloletka
Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов Украина қуролли кучлари Украина чегараларидан анча узоқда террорчилик амалиётларини ўтказиш учун фойдаланилган ёлланма аскарлар армиясига айланганини маълум қилди.
Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро Венесуэлада терактлар тайёрлаш вақтида етти нафар хорижлик ёлланма аскар, жумладан, Украинадан келган уч нафари қўлга олинганини маълум қилганди.
“Украиналик ёлланма аскарларнинг Венесуэлага келиши тасодифий эмас ва ишончим комилки, бу Киев режимининг юқори раҳбарияти ва Украина ҳарбий разведкаси даражасида келишилган. Бугун Украина Қуролли кучлари ҳақиқатда Ғарб разведка хизматлари пост-Украина маконидан анча узоқда террористик операцияларни амалга ошириш учун фойдаланадиган ёлланма аскарлар армиясига айланди”, — деди Рогов РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэла ўз суверенитети учун изчил курашмоқда, бу эса АҚШ ва унинг шериклари учун томоққа тиқилган суякдек.
“Ҳамма нарсага тайёр украиналик ёлланма аскарлар тимсолидаги арзон ишчи кучи аллақачон Зеленский назорати остидаги ҳудуддан ташқарида қўлланилаяпти”, — деб қўшимча қилди Рогов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди