13:04 / 10.01.2025
30

Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди

Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Коллаж: Х
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Оқтовдаги авиаҳалокатда Россия вакилларини айблагани ортидан рус сиёсатчиси Владимир Карасев президентни ҳақорат қилди. Озарбайжоннинг Москвадаги элчихонаси буни кескин қоралади. Бу ҳақда Minval хабар берди.

Озарбайжон элчихонаси дипломатик каналлар орқали Россия томонига президент Илҳом Алиевга нисбатан ҳақоратли сўзларга йўл қўйилмаслигини билдирди. Элчихона Россия томонини келгусида буни такрорламасликка чақирди.

Биз вазиятни кузатишда давом этмоқдамиз”, дейилади элчихона баёнотида.

Карасев Озарбайжон президентининг авиаҳалокат учун жавобгарликни Россия вакилларига юклаган сўзларига кескин муносабат билдирганди. У ўзининг Telegram каналида Алиевнинг баёноти ҳақидаги хабарни репост қилиб, унга беҳаё сўзлар билан изоҳ қолдирган.

Шундан кейин сиёсатчи Озарбайжон президентини ҳақорат қилмагани, балки уни испан тилидаги “педир” феълидан келиб чиққан “пидас” сўзи билан атаганини таъкидлаган.

Испанияда талаблар қўядиган, шартлар белгилайдиган ёки фаол равишда илтимос қиладиган шахсларни пидаслар ва педирлар деб аташади. Шунинг учун, менинг мамлакатим ҳақида оғиз очадиган ва бирор нарсани талаб қилишга журъат этадиган ҳар қандай киши — шубҳасиз пидас ва педир ҳисобланади!” деб ёзди Карасев ўзининг Telegram каналида.

Кремль муносабати

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков рус сиёсатчисининг сўзларидан бехабар эканини даъво қилди.

Албатта, Россия давлатининг ташқи сиёсати Россия президенти томонидан шакллантирилади ва белгиланади ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар томонидан Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади. Мана шунга эътибор қаратиш керак”, деди Песков.

Озарбайжоннинг авиаҳалокат юзасидан Россияга талаблари

Илҳом Алиев Azerbaijan Airlines самолёти қулаши муносабати билан Россияга учта талаб қўйган.

Биринчидан, Россия томони Озарбайжондан кечирим сўраши керак. Иккинчидан, ўз айбини тан олиши керак. Учинчидан, айбдорлар жазоланиши, жиноий жавобгарликка тортилиши ва Озарбайжон давлати, жабрланган йўловчилар ва экипаж аъзоларига компенсация тўланиши лозим. Бу бизнинг шартларимиз. Улардан биринчиси кеча тақдим этилганди. Умид қиламанки, бошқа шартларимиз ҳам қабул қилинади”, деган Алиев.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилия Оқтовда қулаб тушган Озарбайжоннинг Embraer 190 самолётининг қора қутиларини расшифровка қилишни якунлаган. Материални бразилиялик уч нафар терговчи, шунингдек, Озарбайжон ва Россия мутахассислари таҳлил қилган.

Оқтовдаги авиаҳалокат

Бокудан Грознийга J28243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Диспетчерлар Грозний ва Махачқалъада қўнишни рад этганидан кейин лайнер мажбурий қўнишни амалга оширишга уринди. Оқтов аэропортига бир неча километр қолганда у қулаб тушди, портлаб, ёниб кетди.

Бурун қисми тўлиқ ёнган, дум қисмида эса омон қолганлар бўлган. Камида 29 нафар тирик қолган йўловчи айнан шу қисмда бўлган. Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Қулаган самолёт кўздан кечирилганда тешиклар аниқланган. Шунга асосланиб, самолётни Чеченистонга дрон ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди