Фото: Business Insider
Россиянинг самолётлари Суриядаги исёнчиларга ҳужум қилиш ўрнига бўш саҳрони бомбардимон қилган. Эроннинг юқори мартабали генерали Россияни Теҳронга ёлғон гапирганликда айблади. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.
Генерал майор Беҳруз Эсбатий Теҳрондаги масжидда сўзлаган нутқида Башар Асад ҳукуматининг қулашида Москвани қисман айблади.
“Биз мағлубиятга учрадик ва бу жуда оғир. Биз жуда катта зарба олдик ва бу қийин аҳволга солиб қўйди”, деди Эсбатий Асаднинг қулаши ҳақида.
Генералга кўра, Россия Асадни қувиб чиқаришда бошчилик қилган исёнчи гуруҳ — “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” штаб-квартирасига бомба ёғдираётгани ҳақида Эронни хабардор қилган.
“Аммо Москва қўшинлари бунинг ўрнига саҳроларни нишонга олган”, деди Эсбатий.
Бундан ташқари, генералнинг таъкидлашича, 2024 йили Исроил Суриядаги Эрон билан боғлиқ объектларга зарба берганида, Россия баъзи радарларни ўчириб қўйган ва “аслида бу ҳужумларни қўллаб-қувватлаган”.
Генерал Асаднинг ағдарилишида асосан ички коррупцияни айблаб, Суриянинг юқори мартабали амалдорлари ва генераллари орасида порахўрлик кенг тарқалганини айтди.
У Дамашқ ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар сўнгги бир йил ичида кескинлашганини таъкидлади. Бунга Асад Эроннинг Сурия орқали Исроилга ҳужумлар бериш илтимосини рад этгани сабаб бўлган.
Эсбатий Сурияда Эроннинг ҳарбий операцияларига раҳбарлик қилган ва ўз ҳаракатларини Сурия ҳарбий бошлиқлари ва Россия генераллари билан мувофиқлаштирган. Россия ҳукумати Эсбатийнинг айбловларига ҳозирча изоҳ бермади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди