Фото: Getty Images
Германия канцлери Олаф Шольц ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Анналена Бербок ҳамда Борис Писториус таклиф этган Украинага 3 миллиард евролик ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда ишончли манбаларга таяниб, Der Spiegel хабар берди.
Манбаларга кўра, икки вазир 2024 йил ноябрь ойида ҳукмрон коалиция тарқалиб кетганидан сўнг янги молиявий ёрдам устида иш бошлаган. Улар Киевга зарур қурол-яроғларни етказиб беришни 23 февралда бўлиб ўтадиган Германиядаги федерал сайловларгача келишиб олишни режалаштирган.
Ёрдам пакетига учта Iris-Т ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими, Патриот зенит-ракета тизимлари учун снаряд ва ракеталар, ўнта ғилдиракли гаубицалар, артиллерия ўқ-дорилари киритилганди. Ушбу ёрдам харажатларини режадан ташқари равишда парламентнинг бюджет қўмитаси орқали амалга ошириш мўлжалланган. Илгари ҳам Берлин Украинага ёрдам бериш учун шундай йўл тутганди.
Бюджет қўмитасига мурожаатида вазирлар сўнгги ойларда Киевнинг жанг майдонидаги аҳволи ёмонлашганини таъкидлаган. Шунингдек, Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин АҚШнинг келажакдаги ёрдами борасидаги ноаниқ истиқболларни кўрсатиб ўтган.
Бироқ Шольцнинг идораси бу ташаббусни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Spiegel маълумотларига кўра, канцлер “бўлажак федерал ҳукуматни содир бўлган воқеа қаршисида кўришни истамайди” ва “тезкор ҳаракатларга эҳтиёж сезмайди”.
Канселярия бу йил Украинани қўллаб-қувватлаш учун Германия етарли маблағ — тахминан 4 миллиард евро ажратишини таъкидлаган. Бундан ташқари, Киев музлатилган Россия активларидан олинган фойда ҳисобидан — АҚШ ва Европа иттифоқидан 50 миллиард доллар миқдорида кредит олишни бошлайди.
АҚШнинг Киевга ёрдами икки асосий йўл билан амалга оширилади: Пентагон омборларидан ҳарбий мол-мулкни жўнатувчи PDА ташаббуси ва янги ускуналарни сотиб олишни назарда тутувчи USAI. Ҳозирги маъмурият Байденнинг муддати тугагунга қадар — 2025 йил 20 январгача — Украинага келишилган барча маблағларни ажратиш ниятида эканини бир неча бор эълон қилган. Мазкур сумма тахминан 9 миллиард долларга етади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди