Фото: “РИА Новости”
Курскда қора ниқоб таққан, болға билан қуролланган 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори Александр Хинштейн маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мактаб қоровули “негадир ўсмирни тўхтата олмаган”.
“У бинога югуриб кириб, йўлакдаги битта ойнани синдирган. Шундан сўнг, таъқибларга қарамай, тўсиқсиз кўчага отилиб чиққан ва бир вақтнинг ўзида олд эшик ойнасини болға билан синдирган. Қочиб кетаётиб иккита пичоқ ва бир шиша ёнувчи суюқлик солинган сумкани улоқтириб юборган. Бутун ҳодиса 2 дақиқадан кўпроқ вақтни олди", дейди Хинштейн.
Ўсмир кейинроқ қўлга олинган. Хинштейннинг сўзларига кўра, қўлга олинган шахс бошқа мактаб ўқувчиси бўлиб, “54-сонли мактабда ўқийдиган ўқувчи қиз билан ўзаро муносабатда” бўлган.
Челябинскдаги ҳодиса
16 сентябрь куни Россиянинг Челябинск шаҳридаги 68-мактабда болға билан қуролланган ўсмир ўқувчи ва ўқитувчиларга ҳужум қилганди.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланган, улар орасида бир нафар ўқитувчи ҳам бор. Ҳужум содир этган 7-синф ўқувчиси ўзига ҳам жароҳат етказган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиниб, терговга тортилган.
Хорватиядаги мактабга уюштирилган ҳужум
20 декабрь куни Хорватия пойтахти Загребнинг Пречко туманидаги мактабга ҳужум уюштирилди. Пичоқ билан қуролланган ўсмир мактабга бостириб кириб, етти нафар ўқувчи ва ўқитувчини яралади.
HRТ телеканали маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс ўша мактаб ўқувчиси бўлган. Телеканалнинг таъкидлашича, жароҳат олган ўқувчилардан бири вафот этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди