Фото: AP Photo
Украина мудофаа вазири Рустем Умеров “Рамштейн” форматидаги Алоқа гуруҳининг 25-йиғилишида тақдим этилган Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий стратегияси ҳақида маълумот берди.
“Учрашув давомида биз тўртта асосий устуворликка асосланган стратегиямизни тақдим этдик: фронт чизиғини барқарорлаштириш, Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳаво ва денгиз йўлларини ҳимоя қилишни кучайтириш, босқинчининг кенг кўламли устунликка эришиш уринишларига мутаносиб жавоб бериш”, деб ёзади Умеров Facebook’даги саҳифасида.
У “имкониятлар коалицияси: авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа, денгиз имкониятлари, артиллерия, зирҳли техника, IT, дронлар ва миналардан тозалаш технологиялари” доирасида ишлаб чиқилган Украина мудофаа кучларини 2027 йилгача ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланганини айтди.
“Биз ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйдик: урушнинг долзарб эҳтиёжларини қондиришдан ташқари, армиямизнинг узоқ муддатли салоҳиятини шакллантириш устида ҳам иш олиб борамиз”, дея хулоса қилди Умеров.
Сиёсатчи Германияда бўлиб ўтган учрашувни “Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда навбатдаги босқич бўлган энг муҳим учрашувлардан бири” деб баҳолади.
Россия-Украина уруши бошланганидан буён ўтган қарийб уч йил ичида “Рамштейн” форматига аъзо давлатлар томонидан Украинага хавфсизлик соҳасида 145 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратилган.
Украина иттифоқчиларининг “Рамштейн” форматидаги 25-учрашуви 9 январь куни Германиянинг Рейнланд-Пфалц шаҳрида жойлашган АҚШ ҳаво кучлари ҳарбий базасида бўлиб ўтди. Бу сафар учрашув икки ҳафтадан камроқ вақт ичида содир бўладиган АҚШ маъмурияти ўзгариши арафасида ўтказилди.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни бир неча бор танқид қилиб, қисқа вақт ичида Россия-Украина урушини тугатиши мумкинлигини таъкидлаган эди. AFP агентлигининг хабар беришича, бу Киев ва унинг иттифоқчиларида Трамп Украинани Москвага жиддий ён беришга мажбурлаши мумкинлигидан хавотир уйғотмоқда.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин аввалроқ Киевга қўшимча 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди ва Украинани бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Politico’га кўра, Остиннинг АҚШ мудофаа вазири лавозимидан кетиши “Рамштейн” формати доирасидаги Украина иттифоқчилари коалициясининг тарқалиб кетишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида Киев учун “зарба” бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади