АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Канада маҳсулотларига тарифлар жорий этса, Канада ҳам Америка товарларига божхона тўловларини киритишни кўриб чиқмоқда.
Аниқланишича, Канада Америкада ишлаб чиқариладиган кенг турдаги маҳсулотларга, жумладан апелсин шарбати, керамика (масалан, ҳожатхона унитазлари ва қўл ювгичлар) ҳамда айрим пўлат буюмларига жавоб тарифларини жорий этишни кўриб чиқмоқда.
Жавоб тарифларининг рўйхати ҳали якуний эмас ва унга шиша, гуллар ҳамда баъзи пластмасса маҳсулотлари ҳам киритилган. Канада ўз истеъмолчиларига зарарни минималлаштиришга ва бож тўловлари учун товарларни танлаш орқали АҚШнинг ҳукмрон доираларига ноқулайликлар яратишга интилмоқда.
Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонгач, Канадага таҳдид қилишни бошлади. Сиёсатчи дастлаб Мексика ва Канада товарларига 25 фоизлик, Хитойникига эса 10 фоизлик бож жорий этишини айтганди. Бу ноқонуний мигрантлар оқими ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ.
Трамп тегишли баёнотни Канада бош вазири Жастин Тюдо билан суҳбатда ҳам билдирганди. У агар тегишли чора кўрилмаса, Канада АҚШнинг 51-штати, Трюдо эса унинг губернатори бўлишини таъкидлаган. Шунингдек, Канада Қўшма Штатларга қўшиб олинган тақдирда, мамлакатдаги солиқлар 60 фоиздан кўпроққа пасайишини билдирган.
Агар Канада бизнинг 51-штатимизга айланса, уларнинг солиқлари 60 фоиздан кўпроққа камаяди, бизнеслари дарҳол икки баробар ўсади ва улар дунёдаги бошқа ҳеч қайси давлатда бўлмаган ҳарбий ҳимояга эга бўлади, деб ёзган Трамп Truth Social тармоғида.
6 январь куни Канада бош вазири Жастин Трюдо либераллар партияси раҳбари лавозимидан кетишини эълон қилди. Трамп эса бунга ҳам муносабат билдирмай қолмади. У Трюдонинг баёнотидан сўнг Канадага яна бир бор 51-штат сифатида АҚШ таркибига киришни таклиф қилди.
Фото: Трамп Канадани ўз ичига олган АҚШ харитаси / Truth Social
7 январь куни Канада ҳукумати Трампнинг таклифига қатъиян рад жавобини берди.
"Сайланган президент Трампнинг фикрлари Канадани кучли мамлакат қиладиган нарсаларни мутлақо тушунмаслигини кўрсатмоқда. Иқтисодиётимиз бақувват. Халқимиз матонатли. Биз ҳеч қачон таҳдидлар олдида орқага чекинмаймиз", деди Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.
Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳам мамлакат ҳеч қачон АҚШнинг 51-штатига айланмаслигини таъкидлади.
"Канаданинг Қўшма Штатларнинг бир қисми бўлиш эҳтимоли йўқ. Ҳар икки мамлакатдаги ишчилар ва маҳаллий жамоалар савдо ва хавфсизлик соҳасида бир-бирларининг энг йирик ҳамкорлари эканликларидан фойда кўрмоқда", деди истеъфосини эълон қилган Жастин Трюдо. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди