Фото: AFP
АҚШ Давлат департаменти Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг сафдоши Диосдадо Кабелони ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумотлар учун белгиланган мукофот миқдорини 25 миллион долларга етказди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
«Давлат департаменти Мадуро ва Диосдадо Кабеллонинг ҳибсга олиниши ёки судланишига олиб келадиган маълумот учун мукофотни 25 миллион долларгача оширмоқда», дейилади Молия вазирлиги хабарида.
Бундан ташқари, Давлат департаменти Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес ҳақидаги маълумот учун 15 миллион доллар мукофот жорий қилди.
Давлат департаменти, шунингдек, Мадурони қўллаб-қувватлаган ва «Венесуэладаги сайлов жараёнига путур етказишга ёрдам берган ва репрессия учун масъул бўлган» Венесуэла расмийларига янги виза чекловларини эълон қилди.
2024 йил ноябр ойи охирида Қўшма Штатлар Венесуэладаги президентлик сайловидан сўнг репрессияларни амалга оширганликда айблаб, 21 нафар венесуэлалик амалдорга нисбатан санкциялар киритган эди.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, сайловдан сўнг Венесуэла хавфсизлик кучлари «демократик мухолифат тарафдорларини ўзбошимчалик билан ҳибсга олган, норозилик намойишларини зўравонлик билан бостирган ва шахсларни тинч йиғилиш ҳуқуқидан маҳрум қилган».
2024 йил 28 июлида Венесуэлада сайлов бўлиб ўтди. Венесуэла Миллий сайлов кенгаши Мадуро 51,2 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди. Мухолифат расмийларининг айтишича, Мадуронинг рақиби Эдмундо Гонсалес Уррутиа сайловда 73 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
Венесуэлада сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин норозилик намойишлари бошланди.
АҚШ ҳукумати Гонсалесни президентлик сайловида ғолиб деб тан олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади