Фото: AFP
Ижтимоий тармоқларда хитойлик аёл қишда фарзандини мактабга олиб бора олмаслигини, чунки совуқда эрталаб 6:30 да туриш жуда қийинлигини ёзди. Шундан сўнг, у ечим сифатида курер хизматидан фойдаланишга қарор қилган: аёл боласини мактабга олиб бориш учун овқат етказиб берувчини ёллаган. Кейинчалик, Хитойдаги бошқа фуқаролар ҳам унинг ишини такрорлади, деб ёзмоқда South China Morning Post.
Аёлнинг постига қолдирилган изоҳларида одамлар унинг жуда “ақлли ғоя” берганини таъкидлай бошлаган: “Болаларни олиб кетиш ва жўнатмаларни етказиб бериш — бу аслида бир хил иш, энг муҳими, улар бутун ва бехатар манзилга етиб боришса, бас”.
Масалан, Ҳенан провинциясидан Жен исмли аёл шу ғоядан илҳомланган. Аёлнинг айтишича, у туни билан ишлайди, шу сабабли эрталаб қаттиқ чарчайди ва фарзандини мактабга олиб бора олмайди. Шу боис, у ҳам тез-тез курерларни ёллашни бошлаган.
“Курерлар болаларга жуда яхши муносабатда бўляпти, у болани мактабга эсон-омон олиб боради ва менга далил сифатида видео юборади”, — деди у.
Женнинг фикрича, озиқ-овқат етказиб берувчиларга ишонса бўлади, чунки улар профессионал тайёргарликдан ўтади. Ченду провинциясидаги яна бир аёл ҳам шу мақсадда курер ёллаганини тан олди: фақат бир марта — ўшанда кўчада кучли ёмғир ёққан ва у тирбандлик туфайли болани мактабга вақтида олиб боролмаслигидан қўрққан.
Бироқ баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари оналарни масъулиятсизликда айблади. Кўпчилик курерларни яхши ҳайдовчи эмас, деб ҳисоблайди. Бунинг устига, уларда доим ҳам иккинчи “каска” бўлавермайди. Кўп ўтмай, муҳокамаларга етказиб бериш компаниялари ҳам қўшилди. Улар одамларни ташиш хизматини кўрсатмаслигини таъкидлади ва агар курерлар бу иш билан шуғулланаётгани аниқланса, уларни жазолашга ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади