Фото: Репорт.аз
Норвегия ҳукумати янги биноларда бомба бошпаналарини қуриш талабини қайта тиклашга ва уни яна мажбурий қилишга ҳаракат қилмоқда. Мазкур талаб 27 йил аввал бекор қилинганди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.
10 январь куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, биноларда бошпанага жой ажратиш Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида фуқаролик жамиятининг инқирозли вазиятларга чидамлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасининг бир қисмидир.
Таъкидланишича, 1000 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга бўлган барча янги биноларда бомба бошпаналарини мажбурий қуришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор 1998 йилда қабул қилинган.
Ушбу қарор оқибатида, 27 йил давомида Норвегияда бирорта ҳам янги ҳаво ҳужумидан бошпана қурилмади.
Ҳужжатда айтилишича, мавжуд ҳаво ҳужумидан бошпаналар Норвегия аҳолисининг қарийб 45 фоизини қамраб олади, Финляндияда бу кўрсаткич 90 фоиз, Данияда 80 фоиз ва Швецияда 70 фоизни ташкил қилади.
Норвегиянинг саъй-ҳаракатлари минтақадаги мамлакатларни нафақат ҳарбий, балки табиий офатлар ва киберҳужумларга чидамли қилишга, фавқулодда вазиятлар захираларини яратишга қаратилган.
Шунингдек, бу орқали юзага келиши мумкин бўлган инқирозларга тайёрлаш тенденциясига амал қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди