16:00 / 11.01.2025
38

Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда

Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
Фото: DPA
Интернетдаги ботлар ўзини ҳар хил компаниялар вакиллари сифатида кўрсатиб, одамларнинг пулини шилишга уринади, тонналаб спам тўкади. Bad Bot Report нашри хабар беришича, фақатгина 2023 йилнинг ўзида тармоқдаги ботларнинг улуши 49,6 фоизни ташкил этган, бу деярли барча фойдаланувчиларнинг ярмига тенг. Ушбу кўрсаткич мунтазам ўсиб бормоқда.

Аммо бундай зарарли трафикнинг интернетдан ташқарида янада жиддийроқ муаммоларга — Ер юзидаги иқлим инқирози кучайишига олиб келиши ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Ҳозирги кунда сайёрадаги барча глобал чиқиндиларнинг тахминан 7,4 фоизи интернет тармоғига тўғри келади, бундай чиқиндилар ажралишида одамларнинг улуши 50 фоиз ҳам чиқмайди. Таққослаш учун, барча денгиз ташувлари атиги 3 фоиз ифлосланишга сабаб бўлади, авиация ҳиссаси эса 2,5 фоизга ҳам етмайди.

Технологиялар инсониятнинг жамоавий ҳамкорлигини яхшилаш мақсадида яратилган. Бироқ ҳозирги кунда интернет инфратузилмасидан масъулиятли ва самарали тарзда фойдаланилмаяпти. Бу тартибга солинмаган, жадал ривожланаётган бозор. Унда атиги 20 мегаваттлик битта маълумотларни қайта ишлаш маркази Науру давлати аҳолиси истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмига тенг қувват сарфлайди.

Бундай ҳолат 10 йил аввал ҳам кузатилмаган, ваҳоланки ўша пайтда транспорт ва авиацияни декарбонизация қилиш масаласи эътиборни торта бошлаган эди. Ҳозирги кунда ботлар билан боғлиқ энергия исрофи ақл бовар қилмас даражага етган. Бу ресурсларнинг инсониятга ҳеч қандай сезиларли наф келтирмасдан беҳуда сарфланишидир — фақатгина аҳолининг муайян қисми ахборот чиқиндилари ҳисобига бойиб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё