Фото: reuters.com
Жанубий Кореянинг Муан аэропортида ҳалокатга учраган Jeju Air самолётининг иккала регистраторида ҳам парвознинг сўнгги дақиқалари қайд этилмаган. Корея транспорт вазирлигининг маълум қилишича, қора қутилар ҳалокатга тўрт дақиқа қолганда ёзиб олишни тўхтатган, деб хабар берди Yonhap.
Самолёт эрталаб соат 9:03 да ҳалокатга учради, иккита регистратор 8:59 да маълумотларни ёзиб олишни тўхтатган. Парвоз ҳақидаги сўнгги дақиқаларнинг йўқлиги ҳалокатни текширишни қийинлаштиради. Бироқ агентлик қайд этганидек, ёзувлар терговчилар учун ягона манба эмас. “Текширув турли ахборот манбалари, жумладан, ҳаво ҳаракатини бошқариш ёзувлари, ҳалокат видеолари ва воқеа жойидаги қолдиқлар таҳлилини ўз ичига олади”, дея тергов гуруҳи сўзларидан иқтибос келтирган Yonhap агентлиги.
Фото: ТАСС
Айни пайтда Вашингтонда қора қутилар таҳлил қилинмоқда. Yonhap агентлиги хабарига кўра, терговни давом эттириш учун ёзиб олиш ускуналари душанба куни Кореяга қайтарилади.
29 декабрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 9:07 да Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учради. Таиланднинг Бангкок шаҳридан Жанубий Кореянинг Муан шаҳрига учаётган самолёт қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва панжарага урилган, шундан сўнг у икки қисмга бўлинган ва ёниб кетган, 177 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда