Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Украина президенти Володимир Зеленский Шимолий Кореянинг икки жангчиси Украина Қуролли кучлари томонидан асирга олинганини маълум қилди. Улар ҳозир Украина Хавфсизлик хизматининг «терговчилари билан мулоқот қилмоқда».
«Бу вазифа осон бўлмади: одатда руслар ва Шимолий Корея жангчилари ярадорларни йўқ қилишади ва Украинага қарши урушда бошқа давлат – Шимолий Корея иштироки ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаслиги учун ҳамма чораларни кўради», деб ёзди у.
Украина президенти, асирлардан бирига тегишли бўлган ҳарбий гувоҳнома фотосуратини ҳам чоп этди. Ҳужжат Россиянинг Тува ҳудудида 1998 йилда туғилган Аранзин исмли аскарники экани кўринади.
2024 йил 29 декабр куни Украина Қуролли кучлари биринчи марта шимолий кореялик жангчи ярадор ҳолда асирга олинганини эълон қилди. Кейинроқ асир вафот этгани маълум бўлди.
Украина ва Жанубий Корея расмийлари маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга ёрдам учун 10 минг ҳарбий юборган, Москва ва Пхенян ва бу аскарлар урушда қатнашётганини тасдиқламаган ва рад этмаган ҳам. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади