Фото: AP
Гренландия Вашингтон томонидан Россияга яқинроқ жойда ракеталарни жойлаштириш майдони сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда собиқ америкалик денгиз пиёдаси Брайан Берлетик маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
"АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий мавжудлигини кучайтиришидан яна бир аниқ устунлик бу Россиянинг Арктика денгиз йўлларига потенциал аралашиш учун қўшимча воситаларни қўшишдир. Бу ғарбда Алясканинг шарқда АҚШга аллақачон бераётган ёрдамига ўхшаш имконият бўлади", дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Россиянинг Даниядаги элчиси Владимир Барбин АҚШ Гренландияда ядровий қурол ташувчи F-35 қирувчи самолётлари учун аэродром инфратузилмасини яратаётгани ҳақида хабар берганди.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бир неча бор Гренландия Қўшма Штатларнинг бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлади.
Трамп Гренландияни ўзлаштирмоқчи
Трамп бир неча бор Гренландия АҚШ таркибига кириши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, орол миллий хавфсизлик ва ҳимоя учун, жумладан, Хитой ва Россиядан ҳимояланишда стратегик аҳамиятга эга.
Гренландия бош вазири Муке Эгеде орол “ҳеч қачон сотилмайди” деб жавоб берди. Шу билан бирга, у орол Даниядан мустақилликка эришмоқчи эканини тан олди. Гренландия 1953 йилгача Дания мустамлакаси бўлган ва ҳозиргача қиролликнинг бир қисми бўлиб қолмоқда. 2009 йилда орол ўзини ўзи бошқариш ва ички сиёсатда мустақил танлов қилиш имконияти билан автономияга эга бўлди.
Bloomberg манбаларига кўра, Трамп жамоаси Гренландия билан қизиқишган, чунки оролда электрон қурилмаларда ишлатиладиган олтин, олмос, уран ва нодир металларнинг катта захиралари мавжуд. АҚШнинг Гренландия минерал-хом ашё секторига киритган сармояси дунёнинг нодир металлар бозорида Хитойнинг ҳукмронлигига қарши курашда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин.
Трампнинг таҳдидлари фонида Дания Гренландия мудофаасини кучайтириб, гербини ўзгартирди. Қирол Фредерик Х Норвегия ва Швеция билан иттифоққа ишора қилган ва 500 йилдан ортиқ вақт давомида гербда бўлган учта тожни олиб ташлашни буюрди.
Гренландия ва Фарер ороллари рамзлари — оқ айиқ ва қўчқор икки қисмга бўлиниб, иккинчи ва учинчи майдонларга кўчирилди, яъни катталаштирилди. Дания ва Жанубий Ютландия рамзлари эса биринчи ва тўртинчи майдонларга ўтказилди.
CNN маълумотларига кўра, президент маслаҳатчилари Дания амалдорларини АҚШнинг сайланган президенти Гренландияга нисбатан жиддий ниятда экани ҳақида огоҳлантирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?