22:38 / 12.01.2025
33

Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди

Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Фото: newtimes.kz
Слэклайн (таранг тортилмаган арқон устида юриш) бўйича уч карра жаҳон чемпиони, эстониялик Яан Русе Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида икки осмонўпар бино орасига чўзилган 100 метрлик арқон бўйлаб юрди. Бу ҳақда Emirates News Agency хабар берди.

Фото: wam.ae
Арқон Jumeirah Emirates Towers осмонўпар бинолари орасидан 224 метр баландликда тортилди. Русе у бўйлаб икки марта - бир минорадан иккинчисига ва орқага қараб юришга муваффақ бўлди.

Эстониялик спортчи 33 ёшга тўлишини шу тарзда нишонлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё