Фото: reuters.com
АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги учрашувга ҳозирдан тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолц маълум қилди, деб ёзди РБКга асосланиб Kun.uz нашри.
«Тайёргарлик ишлари аллақачон олиб борилмоқда», деди у Путин билан учрашув вақти ва шаклига аниқлик киритмаган ҳолда.
Украина президенти Володимир Зеленский иштирокидаги уч томонлама учрашув ҳақидаги саволга жавобан у «бунинг учун аниқ асос» йўқлигини айтди. Уолц шунингдек, Путин ва Трамп ўртасида «яқин кунлар ёки ҳафталарда» телефон орқали суҳбат ўтказилишини истисно қилмади. «Бу биз биринчи навбатда ташлайдиган қадам бўлади, кейин эса ҳаракатни бошлаймиз», деди у.
«Президент Трамп фикрига кўра, агар сиз бошқа томон билан қандайдир мулоқот ва муносабатларга эга бўлмасангиз, келишувга эриша олмайсиз. Келгуси ойларда бу борада албатта ишлаймиз», деб қўшимча қилди у.
Трамп аввалроқ Путин билан музокаралар ўтказишга, жумладан, Украинадаги урушни ҳал қилиш масаласини муҳокама этишга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаган эди.
19 декабр куни Путин жонли эфирда Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди. «Қачон учрашишимизни билмайман. Мен у билан тўрт йилдан ортиқ гаплашмадим. Мен бунга тайёрман, учрашувга ҳам тайёрман», деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди