12:31 / 13.01.2025
6

Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)

Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Калифорнияда юз берган ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди. Бу ҳақда Лос-Анжелес округи суд-тиббий экспертиза бюроси хабар берди.

Фото: AP Photo
Маълум қилинишича, округнинг шимоли-шарқий қисмидаги Итонда 16 киши, шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Палисайд округида эса 8 киши ҳалок бўлган. Ёнғинлар шамол кучайиши ва об-ҳаво шароити мураккаблашиши туфайли давом этиши кутилмоқда.

Фото: Reuters
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 7 январдан буён давом этмоқда. Фалокат Лос-Анжелес ҳудудларини, жумладан, Пасифик-Палисейдс, Алтадена ва Maлибу шаҳарларини қамраб олди. Кейинчалик ёнғин Итон, Херст ва бошқа ҳудудларга ҳам тарқалди.

Фото: AP Photo
Ёнғинлар жами 40 минг акрдан ортиқ (16 минг гектардан ортиқ) майдонни қамраб олган. CBS маълумотларига кўра, ўрмон ёнғинлари туфайли 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Калифорния губернатори Гевин Ньюсом бу ёнғинлар зарар кўлами бўйича АҚШ тарихидаги энг ёмон табиий офат бўлишини айтди.

Фото: AP Photo
JPMorgan банки таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига таяниб, суғурта компанияларининг ёнғин туфайли йўқотишлари 20 миллиард долларга, умумий зарар эса 50 миллиард долларга етиши мумкин. Америка полицияси Лос-Анжелесда йирик ёнғин уюштирганликда гумонланаётган шахсни қўлга олган. Гумонланувчига қотиллик билан тенг келадиган жазо ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё