Фото: Reuters
Украина армияси уруш бошланганидан буён илк бор танклар бўйича устунликка эришди. Бу ҳақда ҳарбий шарҳловчи Девид Акс маълум қилди. У ҳар икки томоннинг танклардан фойдаланиш тактикасини таҳлил қилган россиялик ҳарбий блогернинг мақоласидан парчаларни келтиради.
"Бизнинг танкларимиз фақат ёпиқ ўт очиш позицияларидан ишлаши мумкин. Тўғридан тўғри йўл-йўриқ билан ишлаш ва пиёдаларни кузатиб бориш улар учун имконсиз", деган россиялик ҳарбий блогер.
Бунинг асосий сабабини у Украина ФПВ-дронларининг жуда самарали ишлашини айтган. Агар россияликлар танкларни ҳужумга юборишга уринса, украиналик дрончилар одатда уларни ўт очиш чизиғига яқинлашганда ёқиб юборади.
"Душман ўз дронларининг етарлича оммавийлиги ва хилма-хиллигига эришди, уларни қўллаш тактикасини такомиллаштирди. Шу сабабли, тактик йўналишда душманнинг камида 2 та зарба берувчи дронлар (ФПВ) ротаси ва 2 та разведка дрони ротаси (бу ҳарбий қисмларнинг коптерларига қўшимча равишда) мавжуд бўлса, у бизнинг зирҳли техника ва танкларимизнинг ҳаракат қилиш имкониятини бутунлай тўсиб қўяди. Танклар ва БМП/БТРлар ҳужумга ўтиш маррасига етиб бора олмаяпти — улар олдинги маррадан 3-6 км узоқликда, бизнинг сафларимиз ичида йўқ қилинмоқда", дейди блогер.
Украина танклари, рус дронларидан зарар кўрсалар-да, тўқнашув линиясида анча кўпроқ ҳаракат эркинлигига эга. Блогернинг таъкидлашича, Россия дронлари сезиларли даражада паст самарадорлик кўрсатмоқда, чунки улар электрон кураш тизимларига нисбатан заифроқ. Яхши ҳимояланган частоталарда ёки оптик толаларда ишлайдиган бундай дронлар жуда кам, шу сабабли улар фақат устувор йўналишлардагина қўлланилмоқда.
Украина танкларини нафақат ёпиқ ўқ отиш позицияларидан, балки иккинчи даражали йўналишларда тўғридан-тўғри қисқа муддатли ўққа тутиш учун ҳам ишлатиш имкониятига эга. Рақиб юқори мослашувчанликни намоён этмоқда. Гарчанд уларга катта ҳудудларни ушлаб туриш учун пиёда аскарлар етишмаса-да, қўшинларнинг технологик турлари бўйича улар ҳамон жиддий рақиб бўлиб қолмоқда, деб таъкидлайди россиялик блогер.
♦ Украинанинг урушни тугатиш шартлари
Украина қўшинларни 1991 йил чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”ни амалга оширишни талаб қилмоқда. Гап 2014 ва 2022 йилларда Россия томонидан у ерда ўтказилган “референдумлар” ва Украинанинг Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ноқонуний аннексия қилингани ҳақида кетмоқда. Москва “тинчлик формуласи” асосида музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилади.
♦ Россия шартлари
Путин ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартларини илгари сурди, жумладан, Украина қўшинлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилинган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқилиши, ушбу тўртта ҳудуд ва Қрим гўёки халқаро миқёсда Россиянинг бир қисми сифатида тан олиниши, Украинанинг НАТОга аъзоликдан воз кечиши ва санкцияларни олиб ташлаш. Зеленский бу таклифни “ишониб бўлмайдиган” ультиматум деб атади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи