Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)

Дунё2 дақиқа ўқиш1.1K
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Фото: Woman.ru
Лос Анжелесда 7 январда бошланган ёнғинлар давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 25 тага етди, юзлаб уйлар зарар кўрди ва 100 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.

Ёнғин машҳур Голливуд ёзуви жойлашган тепаликларга ҳам етиб борган. Ҳозирги пайтда фақат учта катта ёнғин — Вудли, Оливас ва Сансет каби ҳудудларда ёнғинлар ўчирилган. Бироқ яна бешта катта ҳудуд — Пелисейдс, Итон, Ҳерст, Лидия ва Кеннет каби жойларда табиий офат тарқалиши давом этмоқда.

Умумий етказилган зарар миқдори ҳозирча ҳисобланмаган, лекин натижалар жуда катта рақам бўлиши кутилмоқда. Калифорниядаги уйлар сейсмик хавф туфайли асосан ёғочдан қурилган. Шу ва кучли шамол сабабли ёнғинни тўлиқ ўчиришнинг иложи бўлмаган.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Актёр Жошуа Жексоннинг ёниб кул бўлган уйи
Фото: Woman.ru

Кўпчилик бундай офатдан кўрилган катта талафотда Лос Анжелес мэри Карен Бассни айбламоқда. Айнан у ёнғин ва ўт ўчириш хизматлари харажатларини қисқартирган, шунингдек, ёнғин бошланган куннинг ўзидаёқ шаҳарни тарк этган. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда уни ўз лавозимидан кетишга чақирганлар ҳам бўлди.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Лос Анжелес мэри Карен Басс
Фото: Los Angeles Daily News

Калифорния аҳолиси ёнғиннинг ҳалокатли оқибатлари билан курашиш учун мустақил ҳаракат қилишига тўғри келмоқда: қўшни уйларни ўчиришда ёрдам бермоқда, бошпанасидан маҳрум бўлганларни ўз уйларида кутиб олишга тайёр эканликларини айтишмоқда. Сўнгги беш кун ичида ёнғин тахминан 10 мингта бинони йўқ қилган. Лос Анжелес ва атрофдаги шаҳарларда жойлашган меҳмонхоналарда жой қолмаган, кўпчиликнинг эса уларга тўлашга шароити йўқ.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Меган Маркл
Фото: Woman.ru

Меган Маркл ва шаҳзода Гарри ўз дўстларини Монтесито шаҳридаги уйларида кутиб олишган. Ҳозирда эр-хотин Пасаденада бирга бўлиб, эҳтиёжмандларга овқат ва кийим тарқатишда ёрдам бермоқда. Шунингдек, улар ёнғиндан зарар кўрганларга ёрдам йиғиш учун хайрия фонди ташкил қилган.

Ёнғинлардан зарар кўрганларга ёрдам берган машҳурлар орасида Анжелина Жоли ҳам бор. У ўғли Нокс билан бирга эҳтиёжмандлар учун озиқ-овқат тарқата бошлади. Шунингдек, у Лос Фелисда уйида бир нечта инсонларга яшаш учун жой ажратди.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Фото: Woman.ru
Шунингдек, Жейми Ли Кертис хайрия фондларига 1 миллион доллар миқдорда пул юборди, Шерон Стоун эса кийим-кечак ва озиқ-овқат билан бир нечта юк машинасини аҳолига етказиб берди. Ушбу ташаббусга опа-сингил Кардашьянлар ҳам қўшилди.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Актёр Райан О Нилнинг уйи ёнғиндан кейин
Фото: Woman.ru

Аллақачон уйларини йўқотган машҳурлар орасида Анна Фарис, Адам Броди, Лейтон Мистер, Спенсер Пратт ва Ҳейди Монтаг, Жеймс Вудс, Евгений Леви, Майлс ва Келли Теллер, Жон Гудман ва бошқалар бор. Жумладан, Энтони Ҳопкинснинг 6 миллион долларлик уйи ҳам ёниб кетди.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Кўнгилли ёрдамчилар пункти
Фото: Woman.ru

Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Кўнгилли ёрдамчилар пункти
Фото: Woman.ru

Тинч океани Пелисейдс ҳудудидаги машҳурларнинг уйлари ҳам ёнғин остида қолган. У ерда Адам Сандлер, Бен Аффлек, Том Ҳэнкс ва Стивен Спилберглар хонадони бор эди.
Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди (фото)
Комик Билл Ҳейдернинг уйини ёнғин четлаб ўтган
Фото: Woman.ru

Жеймс Вудс ҳам Лос Анжелесдаги ўзининг ҳашаматли уйини йўқотди. Маҳаллий телеканаллардан бирида 77 ёшли актёр кўз ёшларини тиёлмай, шундай деди:

“Бу худди дўзахга ўхшар эди. Атрофимиздаги ҳар бир уй ёниб кетаётганини кўриш аянчли эди”.
Мамлакат президенти Жо Байден Калифорнияда фавқулодда ҳолат эълон қилган, кўплаб ҳудудларда эвакуация жараёнлари давом этмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  2. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  3. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  4. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  5. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  6. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  7. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  8. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият
  9. Спорт
    «Энди “орзулар жамоаси” — бу сизларсиз!»: Головкин ўзбекистонлик боксчиларга...
  10. Спорт
    Ўзбекистон аёллар гандбол терма жамоаси Осиё чемпионатида Австралияни тор-мор этди