20:47 / 13.01.2025
118

Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?

Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Американинг Patriot Polling ташкилоти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Гренландияда респондентларнинг аксарияти АҚШга қўшилишни ёқлайди.

Мазкур сўровда 416 киши иштирок этди. 2024 йил январ ҳолатига кўра, орол аҳолиси 56 669 кишини ташкил этади.

Респондентларнинг 57,3 фоизи Гренландиянинг АҚШга қўшилиши учун овоз берган бўлса, 37,4 фоизи қарши овоз берган. Уларнинг 5,3 фоизи жавоб беришдан бош тортган. Бу сўров АҚШдан ташқарида биринчи марта ўтказилди.

Patriot Polling рейтинг агентликлари томонидан 249-ўринни эгаллаб, 3 баллдан 1,1 баллга эга. У сўровларнинг услубий шаффофлиги асосида тузилган.

Оролни аннексия қилиш масаласи АҚШнинг бўлажак президенти Доналд Трамп ушбу ҳудудни қўлга киритиш режасини эълон қилганидан кейин айниқса долзарб бўлиб қолди. У Гренландияни қўшиб олишни "мутлақ зарурат" деб атади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг