00:18 / 14.01.2025
128

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига етиб борди

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига етиб борди
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Абу-Даби халқаро аэропортида давлат раҳбарини Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 14 январ куни Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.

БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган.

15 январ куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг