00:41 / 14.01.2025
144

Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон ҳозирги кунда қандай кўринишда?

Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон ҳозирги кунда қандай кўринишда?
Фото: Hindustan Times
Болливуднинг энг машҳур актёрларидан бири, “Болливуд қироли” ва “Романтика қироли” сифатида танилган Шоҳрух Хон бугунги кунда ҳам кино соҳасида фаол ишлаб бормоқда. Ҳиндистонда туғилиб ўсган, аммо миллати бўйича эронлик бўлган актёр 59 ёшида ҳам ўз харизмасини йўқотмаган.

Бир вақтлар у катта спорт билан шуғулланмоқчи бўлган, лекин охир-оқибат актёрликка бўлган муҳаббати устун келган. Отаси Мир Таж Муҳаммад эронлик бўлиб, эркинлик ҳаракати иштирокчиси бўлган, онаси Латиф Фатима эса жамиятда ҳурмат қозонган аёл эди. Хоннинг отаси актёр атиги 16 ёш бўлганида вафот этган, аммо онаси ўғлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Афсуски, унинг онаси ҳам заҳарланишидан эрта вафот этиб, ўғлининг иштирокидаги бирорта ҳам фильмни кўрмаган.

Фото: The Voice

Фото: The Voice
Актёрлик фаолияти эса Шоҳрух Хонда дарҳол бош рол билан бошланган. Унинг фаолиятидаги “Ўғирланмаган келин” фильми бутун Ҳиндистонда машҳурликка эришган. Тез орада у ўзини телевидениеда ҳам синаб кўрди ва кўп ўтмай халқаро лойиҳаларга суратга тушириш учун таклифлар ола бошлади.

Фото: Variety
“Ом Шанти Ом”, “Менинг исмим Хон”, “Ўткинчи дунё”, “Севги завқи”, “Вир ва Зара”, “Девдас” каби фильмлар ва бошқалар Хонни Болливуднинг энг асосий юлдузига айлантирди.

Фото: English Jagran
Ҳар бир қиз ҳиндистонлик гўзалларнинг ўрнида бўлишни орзу қиларди. Аммо актёр ҳаётда вафодор ва оилапарвар инсондир. Хон бўлажак рафиқаси Гаури Чибберни илк марта 1984 йилда, 18 ёшида дўстининг уйида ташкил этилган базмда кўрган.

Фото: Hindustan Times
Улар ҳар хил миллат ва дин вакиллари бўлгани сабабли кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, жуфтлик ҳануз бирга бахтли яшашмоқда. Шоҳрух Хон ва Гаури уч нафар фарзандни: ўғиллари Арян ва Абрам ва қизи Суханани тарбия қилмоқда. Жуфтликнинг бир-бирига бўлган севгиси, садоқати, ишончи, нафақат кино оламдаги ва ундан ташқаридаги барча жуфтликлар учун ўрнак бўла олади.

Фото: Hindustan Times
Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам ўзининг садоқати ва меҳнатсеварлиги билан танилган Шоҳрух Хон 59 ёшда, лекин у ҳали ҳам ёш актёрлар билан беллаша оладиган даражада ташқи кўриниш ва аъло даражадаги жисмоний формасини сақлаб қолган.

Фото: Variety

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг