Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Красноярк шаҳридаги халқаро аэропортда Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости”га таяниб Дарё хабар берди.
Ҳодиса 13 январь куни аэропортнинг биринчи қаватида юз берган. Ўзбекистон фуқароси 39 ёшли жабрланувчига пичоқ билан бир неча бор зарба берган. У икки нафар гувоҳ ва етиб келган полициячилар томонидан қўлга олинган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.
Ўзбекистонлик эркакка нисбатан қотилликка суиқасд бўйича жиноий иш қўзғатилган. Россия Тергов қўмитасининг Шарқий минтақалараро тергов бошқармаси жабрланганлар икки киши эканини айтмоқда.
Ҳужум қилган эркак 40 ёшли ўзбекистонлик экани аниқланган, у хатти-ҳаракатининг сабабини изоҳлай олмаган. Эркак пичоқни терминал кафеларидан бирида олган. Сўроқ пайтида у маст ҳолатда бўлганини билдирган. Ўзбекистон фуқароси ҳужум содир бўлишидан икки кун олдин уйига учиб кетиш учун Краснояркка келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”