Германия канцлери Олаф Шольц АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг НАТО аъзолари ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) камида 5 фоизини мудофаа учун сарфлаши ҳақидаги талабини рад этди.
Канцлер Биэлефелд шаҳридаги сайловчилар билан учрашувда бунга ўз муносабатини билдирган.
“Йилига беш фоиз ажратсак, бу 200 миллиард евродан (204 миллиард доллар) ошади, федерал бюджет эса 500 миллиард еврога ҳам етмайди”, деган Шольц.
Германия Социал-демократик партияси (SPD) номзоди Олаф Шольц сайловчилар билан учрашувда
Фото: dpa
Сиёсатчининг таъкидлашича, бунга фақат солиқларни катта миқдорда ошириш ёки муҳим лойиҳаларга молиявий оқимларни қисқартириш билан эришиш мумкин. Канцлер унинг мамлакати ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини мудофаага ажратиш бўйича НАТОнинг жорий талабига риоя қилинишига ваъда берди. Германия бу кўрсаткичга Совуқ уруш тугаганидан бери илк бор 2024 йили эришди.
“Иқтисодий маҳсулотимизнинг 2 фоизини мудофаага сарфлашда давом этишимизга кафолат бераман. Бу ечим эмас, деган одам пул қаердан келишини ҳам айтиши керак”, деди Социал-демократик партия (SPD) аъзоси Олаф Шольц.
Германия мудофаа харажатларини Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан сўнг ташкил этилган 100 миллиард евролик махсус жамғарма ҳисобига кўпайтирди. Бу эса янги қурол-яроғлар сотиб олиш, Бундесвернинг алоқа ва разведка инфратузилмасни рақамлаштириш ва захиралар шакллантирш учун молиявий манба сифатида хизмат қилди.
Германия ҳарбий хизматчилари Puma пиёда жанговар машинаси билан.
Фото: Top war
Бироқ Германия конституциясида мустаҳкамланган бюджет приоритетлари ва камомадларга қарши қатъий қоидалар шароитида, мудофааа харажатларининг ҳозирги даражасини қандай ушлаб туриш савол остида қоляпти.
2025 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда Яшиллар партиясидан асосий номзод сифатида иштирок этаётган Германиянинг амалдаги вице-канцлери Роберт Хабек эса мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3,5 фоизигача оширишга чақирди.
Сўровларда етакчилик қилаётган мухолиф ўнг марказчи CDU/CSU блоки эса партиянинг сайловолди манифестига ЯИМнинг камида 2 фоизини мудофаа учун сарфлаш ваъдасини киритди.
Қрим аннексиясидан сўнг НАТО ўз олдига мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизига етказиш мақсадини қўйганди. Бироқ ўтган ҳафта АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп альянс аъзоларидан 5 фоизлик кўрсаткични талаб қилди. Reuters нашрининг альянс расмийларига таяниб ёзишича, НАТО бунга рози бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”