19:00 / 14.01.2025
272

Ҳарбийлар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун полицияни қароргоҳга киритишга рози бўлди

Ҳарбийлар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун полицияни қароргоҳга киритишга рози бўлди
Фото: AFP
Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган президенти Юн Сок Ёл қароргоҳининг ташқи қисмини қўриқлашга жалб этилган ҳарбий бўлинма объект ҳудудида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг киришига рухсат берди, деб ёзмоқда Yonhap агентлиги.

Коррупцияни тергов қилиш бошқармаси (CIO) сўровидан кейин пойтахт мудофааси қўмондонлигига бўйсунувчи бўлинма CIO терговчилари, полиция ва Мудофаа вазирлиги ходимларининг қароргоҳга киритилишига рози бўлган.

Yonhap’нинг қайд этишича, ушбу қадам Юн Сок Ёлни ҳибсга олишда ёрдам бериши керак: 15 январ куни эрталаб уни ҳибсга олишга иккинчи марта уриниш амалга оширилади.

Аввалроқ Юн Сок Ёл қўриқчилари қароргоҳ ҳудудига зўравонлик билан кириш қонунбузилиши сифатида баҳоланиб, бундай ҳаракатларга қарши чора кўрилишини маълум қилганди. 14 январ куни Жанубий Корея Конституциявий судининг импичмент иши бўйича биринчи йиғилиши Юн Сок Ёлнинг ўзи йўқлиги боис тўрт дақиқа давом этган холос ва 16 январга қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат президенти Юн Сок Ёл ишини тергов қилаётган жанубий кореялик терговчилар 3 январ куни Сеулдаги қароргоҳига уни қўлга олиш учун етиб борганди. Аммо қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг