Фото: PBS
Илон Маск Оқ уй мажмуасидаги офис биноларидан янги ташкил этилган “Ҳукумат самарадорлиги департаменти” (DOGE) штаб-квартираси сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Маск ва бошқа тадбиркор — Вивек Рамасвами бошчилигидаги ушбу тузилма фаолияти давлат харажатларини қисқартиришга қаратилган бўлиши кутилмоқда.
Нашр манбалари Маск учун Оқ уй ёнида жойлашган Эйзенхауэрнинг маъмурий биносида жой ажратилишини кутмоқда. Бундай жойлашув тадбиркорга Дональд Трамп лавозимига киришганида, унга тезда мурожаат қилиш имконини беради.
Маск Трампнинг ўтиш гуруҳи вакиллари билан аллақачон Ғарб қанотига кириш даражасини муҳокама қилган, аммо бу музокараларнинг аниқ тафсилотлари ҳозирча номаълум. Оқ уйнинг ушбу қисмида эркин ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома керак.
Маск Трампнинг сайлов кампаниясини фаол қўллаб-қувватлаб, юзлаб миллион доллар хайрия қилган ва сайловолди пойгаси давомида унинг доимий ҳамроҳи бўлиб, мунтазам равишда сайланган президентнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳи ҳудудидаги ижарага олинган коттежларига ташриф буюрди.
Ушбу бинода Рамасвамига ҳам иш жойи ажратилиши ҳозирча номаълум. DOGE лойиҳасининг ўзи ҳукумат тузилмасидаги тўлақонли департамент эмас, Маск ва унинг ходимларининг мақоми давлат жараёнларини бошқаришда иштирок этувчи ташқи шахслар учун қоидаларга риоя қилиш билан боғлиқ саволларни келтириб чиқаради. DOGЕ ходимлари ҳозирча SpaceX'нинг Вашингтондаги офисларида ишлайди, Трамп маъмурияти ва Департамент вакиллари эса лойиҳанинг тузилиши ва бюджети бўйича изоҳ беришдан тийилишмоқда.
Аввалроқ Маск Трампнинг атрофидагиларга сайланган президентнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳидан Оқ уйга кўчиб ўтишга тайёргарлик кўришига тўсқинлик қилаётгани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»