Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “AMEA Power” компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новайс, “М42” компанияси раҳбари Ҳасан Жасим ал-Новайс ва “IFFCO Group” компанияси раҳбари Шероз Алланни қабул қилди.
“AMEA Power” - қайта тикланувчи энергия соҳасида тез суръатда ривожланаётган компания. 20 мамлакатда умумий қуввати 6 гигаваттдан ортиқ бўлган лойиҳалар портфелига эга. “М42” инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. “IFFCO Group” озиқ-овқат соҳасида 100 дан ортиқ брендларни бошқаради.
Энергетика, инновациялар, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда БАА компаниялари билан инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
"AMEA Power" компанияси билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Шамол электр станциялари, энергия сақлаш тизимларини қуриш, нефть-кимё соҳасида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, “М42” компанияси билан геномика соҳасида, "IFFCO Group" билан эса озиқ-овқат саноати ва маиший кимё учун ингредиентлар ишлаб чиқаришда ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда