Фото: Depositphotos
Москва марказидаги Олховая кўчасида жойлашган Россия Мудофаа вазирлиги биносида Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) аксилразведка бошқармаси ходими Владимир Фешченко ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги 14 январ, сешанба куни. «Текширув чоғида бошидан ўқ жароҳати аниқланган. Қотилликка ҳарбий хизматчи билан маиший жанжал сабаб бўлган», — деди агентлик манбаси.
ТАСС манбасининг аниқлик киритишича, жиноятда гумонланувчи қўлга олинган. Қотиллик моддаси бўйича жиноий иш очилган.
Тергов жараёнидан хабардор манбанинг РБК агентлигига айтишича, асосий версия қотилликдир. "Ўқ икки эркак ўртасидаги жанжал натижасида отилган бўлиши мумкин", деди у.
Фешченко - тош кўтариш бўйича Россия чемпиони.
ФСБ россиялик ҳарбийларга қарши терактлар олди олинганини хабар қилган
26 декабр куни Федерал хавфсизлик хизмати россиялик юқори мартабали ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинларига қарши Украина махсус хизматлари томонидан тайёрлангани айтилган қатор терактларнинг олди олингани ҳақида маълум қилди. ФСБ ушбу суиқасдларни тайёрлашда иштирок этгани айтилаётган тўрт нафар Россия фуқароси ҳибсга олингани ва улардан «қўлбола портловчи қурилмалар ва алоқа воситалари» мусодара қилингани ҳақида хабар берди.
Ҳужумлар нишонига айланиши мумкин бўлган юқори мартабали россиялик зобитлар Россиянинг Украинадаги кенг кўламли урушида қатнашмоқда, дея аниқлик киритди ФСБ.
Москвада генерал Кирилловнинг ўлдирилиши
17 декабр куни Москвада Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг адъютанти Иля Поликарпов ўлдирилди. Терговчиларнинг тахминига кўра, портловчи қурилма улар чиқиб кетаётган кириш эшиги ёнида турган самокатга ўрнатилган. The Wall Street Journal, Reuters ва "Укринформ" манбаларга таяниб, портлашда Украина махсус хизматларининг иштироки ҳақида ёзган. СБУдаги манбанинг ВВС'га айтишича, Кириллов «ҳарбий жиноятчи» сифатида «махсус операция» натижасида йўқ қилинган.
Шу билан бирга, Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк The Breakfast Show эфирида Киев террорчилик усулларидан фойдаланмаслигини ва «у ёки бу генералга оид қарорлар жанг майдонида қабул қилинишини» айтди.
Россия Тергов қўмитаси Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбонов Кирилловнинг ўлдирилишида гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. У терроризмда айбланмоқда.
13 январ куни Ингушетиянинг икки фуқароси генерал Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олингани маълум бўлди. «Коммерсант» хабарига кўра, исм-шарифлари ошкор этилмаган эркаклар Сибирда ушланган. Улар ҳозирда полиция ходимларига бўйсунмаслик ва майда безорилик моддалари бўйича маъмурий қамоққа олинган, январ ойи охирида эса тергов ҳаракатлари учун Москвага жўнатилиши режалаштирилган.
ФСБ маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Кириллов ўлдирилишидан олдин жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик Аҳмад Қурбонов учун Москва областида уй ижарага олган. Қотилликдан кейин улар Сибирга жўнаб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди