Фото: Getty Images
АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) Илон Маскни 2022 йилда Twitter’нинг катта улушини сотиб олганини кеч ошкор қилгани учун судга берди. Бу ҳақда Reuters'га таяниб Дарё хабар берди.
Миллиардер қимматли қоғозлар бўйича федерал қонунни бузгани айтилмоқда. Чунки у Twitter акцияларининг дастлабки 5 фоизини сотиб олганини эълон қилишни 11 кунга кечиктирган. SEC қоидаларига кўра, инвесторлар 10 календарь кун ичида 5 фоиз акцияга эгалик қилиш чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар бериши шарт. Маск учун бу муддат 2022 йил 24 мартда тугаган.
Миллиардер 2022 йил 4 апрелгача ўз харидлари ҳақида хабар бермаган, бу пайтда у компания акцияларининг 9,2 фоизига эгалик қилганди. SEC шу вақт оралиғида у Twitter акцияларини сунъий равишда пасайтирилган нархларда 500 миллион доллардан ортиққа сотиб олгани, бу эса бошқа инвесторларга зарар келтирганини айтди.
Унинг улуши ҳақидаги маълумот ошкор қилингандан сўнг Twitter акциялари нархи 27 фоиздан кўпроққа ошди.
SEC Маскдан жарима тўлашни ва ноқонуний йўл билан олган даромадларини қайтаришни талаб қилмоқда.
2022 йил октябрда Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олиб, уни Х деб ўзгартирган Илон Маск ўз адвокати Алекс Спиро орқали бу даъвони SECнинг кўп йиллик таъқиб кампаниясининг бир қисми деб баҳолади.
“SECнинг бугунги ҳаракатлари улар ҳақиқий айбловларни қўя олмасликларини тан олишдир. Айбловлар фақат маъмурий қоидабузарлик — битта шаклни ўз вақтида тақдим этмаслик билан боғлиқ бўлиб, бу исботланса ҳам, фақат арзимас жаримага олиб келади”, деди адвокат.
SEC ушбу даъвони Дональд Трампнинг инаугурациясидан олти кун олдин тақдим этди. SEC раҳбари Гери Генслер ўз ваколатларини шу куниёқ зиммасидан соқит қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди