00:30 / 16.01.2025
0

Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди

Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Фото: AFP
Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан Украина бўйича бўлажак музокараларда Киевдан НАТО билан ҳарбий ҳамкорликни кескин қисқартиришни, шунингдек, блокка аъзо бўлиш режаларидан бутунлай воз кечишни талаб қилмоқчи.

Bloomberg суҳбатдошларининг айтишича, Путин жанг майдонида устунликка эга эканига ишонади ва шу сабабли Украинани чекланган қуролли кучга эга нейтрал давлатга айлантиришга интилмоқда.

Шунингдек, Кремлнинг позицияси шундан иборатки, НАТО аъзо давлатлари Украинага якка тартибда қурол етказиб беришни давом эттириши мумкин, бироқ уларнинг қуроллари Россияга қарши ёки бой берилган ҳудудларни қайтариб олишга уриниш учун ишлатилмаслиги керак.

Манбаларга кўра, Путин уч йиллик уруш давомида Россия армияси эгаллаб олган Украина ҳудудининг камида 20 фоизи устидан Россия назоратни сақлаб қолишини талаб қилмоқда. Шу билан бирга, агентлик манбалари Москва “баъзи ҳудудларни алмаштиришга” тайёрлигини қайд этган.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, тахминан бир йил олдин Путин норасмий каналлар орқали АҚШга Украинанинг бетараф мақоми ҳақидаги талабдан воз кечишга ва ҳатто келгусида НАТОга киришига рухсат беришга тайёрлигини маълум қилган.

Бироқ ўшандан бери Украина армияси учун фронтдаги вазият ёмонлашган, Россия қўшинлари Донбассга яна ҳужум қила бошлаган ва бу Путинга дадиллик берган”, дейди агентлик суҳбатдошлари.

Аниқланишича, ҳозирда Россия ва Украина ҳар икки мамлакатнинг атом электр станцияларини зарбалардан ҳимоя қилиш учун Қатарда чекланган музокаралар олиб бормоқда.

Кремлнинг халқаро сиёсатига алоқадор икки россиялик амалдор аввалроқ маълум қилганидек, Кремль ва АҚШнинг янги маъмурияти ўртасидаги мулоқот “жамоалар даражасида” 2024 йилнинг ноябрь декабрь ойларида йўлга қўйилган, шунингдек Путин ва Трамп ўртасида биринчи тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган.

Уларнинг сўзларига кўра, Кремль ва Трамп жамоаси мулоқот бошланганини атайлаб эълон қилмаган ва ОАВ хабарлари пайдо бўлганидан кейин уни ҳар томонлама рад этган, бу эса АҚШ амалдорларининг бўлажак президентга босимидан қочиш учун қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг